“Хавфсиз пойтахт” концепцияси доирасида ўтказиладиган профилактик тадбирлар давомида 28-ноябр куни Мирзо-Улугбек тумани Гулбадамбегим-Дўрмон йўли кўчалари кесишмасида ўз хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйготган шахс эътиборга тушиб қолди. Холислар гувоҳлигидаги текширув натижасида қўшни республика фуқароси 29 ёшли Эсен К.нинг ёнидан 248,49 гр. “мефедрон” гиёҳвандлик воситаси топилиб, олиб қўйилди.
Эсеннинг яшаш жойидан холислар гувоҳлигида ашёвий далиллар сифатида гиёҳвандлик воситаларини тақсимлаш воситалари – электрон тарози, изолента, пакетлар ва 0,5 гр. “гашиш” топилди.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (“Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш”) бўйича жиноят иши қўзгатилди. Тергов олиб борилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.