Ижтимоий тармоқларда пойтахтда қурилаётган ер усти метроси устунлари яқинидаги ернинг ўпирилиши акс этган суратлар тарқалди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ воқеа бўйича изоҳ берди.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Капитал қурилиш дирекцияси ушбу фактни ўрганиб чиққач, пойтахтнинг Шоҳсанам кўчасидаги мазкур ўпирилишга ер остидаги 1200 мм ли водопровод трубасининг бетон қопламаси бузилиши сабаб бўлганини аниқлади.
Тошкент шаҳар "Сувсоз" давлат унитар корхонаси вакилларининг сўзларига кўра, сув таъминоти ва коммуникация алоқаларида ҳеч қандай шикаст йўқ. Катта эҳтимол билан, йўл қопламаси ва бетон плиталар катта ташқи босимга (кўп тоннали юк машиналар қатновига) бардош бера олмаган. Ҳодиса бўйича тегишли хизматлар ўрганиш ишларини ўтказишяпти.
Айни пайтда шаҳар сув таъминоти ташкилотининг ходимлари таъмирлаш ва тиклаш ишларини олиб боришмоқда.
Шу билан бирга, ушбу воқеанинг қурилаётган ер усти ҳалқа метро линиясига таъсири бўйича ташвишланишга асос йўқлигини таъкидлаймиз.
Ўпирилиш қурилаётган ер усти метроси таянч устунларидан 10 метр узоқликда содир бўлган. Мутахассислар фикрига кўра, рўй берган ҳодиса объектга хавф туғдирмайди", – дейилади изоҳда.
Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.
Шунингдек, амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун контракт тўлови муддати олий таълим муассасаси раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин
Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.
2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.
Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.
АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.