Тошкентда қонунийликни бузган икки судья лавозимидан озод этилди

Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д. Хайруллаева - ёзма аризасига биноан ҳамда одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун;
Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси С. Абдурахманова - ёзма аризасига биноан лавозимларидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).