Тошкентда қарзга ботган эркак ўзини 4-қаватдан ташлаб юборди

Тошкентда қарзга ботган эркак ўзини 4-қаватдан ташлаб юборди

Тошкентда фуқаро ўзини кўп қаватли уйдан ташлаб юборди. Тошкент шаҳар прокуратурасининг Bugun.uz таҳририятига маълум қилишича, 38 ёшли эркак воқеа жойида вафот этган.

2023 йил 4 июндан 5 июнга ўтар кечаси соат тахминан 01:50 ларда Олмазор тумани ИИО ФМБ Навбатчилик қисмига тушган хабарга кўра, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига Олмазор тумани, Қорақамиш даҳасида яшаган 1985 йилда туғилган фуқаро И.А. яшаш уйидан (4-қаватдан) соат тахминан 00:30 ларда ўзини ташлаб юбориб, жонига қасд қилиб вафот этган ҳолатда олиб келинганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, И.А.нинг ўлими бош кўкрак ёпиқ тумтоқ жароҳатлари, чап чакка пешона суяги катта бўлакчали синиши, чап томондан 2,3,4,5-қовурғалар ёпиқ синиши, танасида кўплаб шилинишлар оқибатида юз берганлигини аниқланган.

Терговга қадар текширув давомида, И.А. оиласи билан ижарада яшаганлиги, рўйхатдан ўтмасдан буюртма асосида пластик ромлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги, қарзлари кўпайиб кетганлиги сабабли тушкунликда юрганлиги, 4 июндан 5 июнга ўтар кечаси ётоқхонадаги ойна олдида туриб, сигарет чекиб ўзини ташлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани прокуратураси томонидан И.А. ўзини ташлаб юбориш сабабларини аниқлашга қаратилган терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётган бўлиб, ўлими сабабини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ўтказилаётган терговга қадар текширув Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган бўлиб, натижасига кўра, қонуний қарор қабул қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!