Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленскийнинг учрашуви ўтказилиши мумкин, бироқ музокаралар олиб бораётган делегациялар «маълум келишувларга» эришгандан кейингина», деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
«Биз бундай учрашувни икки томон делегацияларининг маълум келишувларга эришиш йўлидаги фаолияти натижаси деб ҳисоблаймиз, лекин айнан иш натижасида ва икки томон келишувлари кўринишида маълум натижаларга эришилганидан кейин бўлиши мумкин», деди Песков.
Песков, шунингдек, Россия ўт очишни тўхтатиш учун ўз шартлари рўйхатини тайёрлаётганини ва уни Украинага топширишини тасдиқлади. Аввалроқ россиялик музокарачилар раҳбари Владимир Мединский Москва ва Киев бундай шартларни навбатдаги учрашувгача батафсил баён қилишга келишиб олганини айтганди.
Истанбулдаги Украина делегацияси раҳбари Рустем Умеров музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида «кейинги қадам етакчилар даражасида учрашув ташкил этиш бўлиши кераклигини» айтди. Мединскийнинг айтишича, музокаралар давомида Украина делегацияси бундай учрашувни таклиф қилган ва россиялик музокарачилар «бу илтимосни инобатга олган».
Музокаралардан бир неча кун олдин Зеленский Путинни Туркияда шахсий учрашув ўтказишга қайта-қайта чақирган эди. Музокаралар бошланган куни у Анқарага борди ва яна бир бор Россия президенти билан учрашишга тайёрлигини билдирди. Путин бу таклифга ҳеч қандай муносабат билдирмади.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.
Исроилнинг 13 июн куни амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида Натанзда жойлашган асосий ядровий заводидаги уранни бойитиш центрифугалари бутунлай йўқ қилинган бўлиши мумкин. АЭХА бу ҳодисани радиацион ва кимёвий ифлосланиш келтириб чиқарган жиддий авария сифатида баҳоламоқда.
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет Яқин Шарқдаги марказий ҳарбий округ ҳудудига қўшимча ҳарбий кучлар ва воситалар юборилишини маълум қилди. Бу қарор Америка қўшинларини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган.
Миср давлатига қарашли MENA ахборот агентлиги хабар беришича, бу қўшма баёнот 16 июнь куни, Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абделатти ташаббуси билан, Яқин Шарқ, Шимолий Африка ва Жанубий Осиёдаги ҳамкасблари билан кенгашлардан сўнг эълон қилинган.
86 ёшли Олий раҳбар Оятулло Али Ҳоманаий борган сари яккаланаётгани кўзга ташланмоқда. Унинг асосий ҳарбий ва хавфсизлик маслаҳатчилари Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган, бу эса унинг яқин маслаҳатчилар доирасида катта бўшлиқ қолдириб, стратегик хато қилиш эҳтимолини оширмоқда.