Тошкентда ноодатий фирибгарлик фош этилди
Тошкентлик 36 ёшли Мурод Садиров (исм-шарифлар ўзгартирилган)ички ишлар идораларининг бирида 2018 дан 2020 йилга қадар навбатчилик қисм ҳайдовчиси бўлибишлаган. У тирикчиликнинг тўғри йўлини танламай фирибишга қўл урди. Яъни, ўз танишларини чув тушириб,уларданфойдаланди.
Бир куни таниши Қосим Ўринов билан ўзаро суҳбатда унинг2018 йилда банкдан кредит асосида “Nexia-3” автомашина олганлигини, лекин кредит тўловлари уни қийнаётганлигисабабли қарз бериб туришни сўраганидан фойдаланиб, унгапули йўқлигини, лекин кредит асосида маиший техника олиб, уларни сотиб нақд пул ишлаб олиш таклифини айтади.
Бу таклиф дўстига ёқиб тушади.
-Менга ҳам йўл-йўриқ кўрсат, мен ҳам пул ишлаб олайдейди.
Шундан сўнг иккиси пойтахтдаги “Media park”, “Texnopark”, “Zamin market” каби дўконлардан кредит асосидамаиший техника яъни, телевизор, микро тўлқинли печ, телефон, автомашина учун эҳтиёт қисимлар фара, пульт, антирадар ва шу каби техникаларни олиб ўзини номигаҳамда Қ.Ўриновнинг номига расмийлаштиради.
Товарларни “Абу-Сахий”, “Малика” бозорларига олиб борибнақд пулга сотишади. Пулларни тенг ўртада бўлиб, ўзэҳтиёжлари учун сарфлайди.
Икки дўстнинг бу тарзда соққа ишлаётганини эшитган яна бир таниши Темур Аблазов ҳам Муродга ипотека асосида уйхарид қилганлиги ва уй тўловларини тўлашдақийналаётганлигини ёзғиради.
-Сенга ҳам ёрдам бераман, эвазига олинган фойдадан менгаҳам берасан.
- Майли розиман.
Шундан сўнг иккиси юқорида номлари келтирилгандўконларга бориб Т.Аблазов номига кредит расмийлаштирашди. Маиший техника олишади ва уларнисотиб, фойдани арра қилишади.
М.Садиров бундан ташқари Г.Алиев ва И. Искандаровга ҳамхудди шундай банкдан кредит расмийлаштириб, товар олибсотиб фойдасидан манфаат кўради.
Вақт ўтиб, олинган кредитлар суммасини ёпиш пайтикелади. Аммо кредитлар банкка ўз вақтида қайтарилмайди. Иш судгача етиб келади.
Суд жараёнида М.Садиров танишлари Қ.Ўринов биланбирга олинган кредитлари суммаси тахминан 60 млн. сўм,Т.Аблазов тахминан 40 млн сўм, Г. Алиевнинг номига 80млн сўмлик маиший техникалар олинганлигини баён қилди.
Қ.Ўринов, Т.Аблазов, Г.Алиев техникаларни қўшимчаравишда олиб бермасликларини маълум қилганларидансўнг, уларга тилхат ёзиб беришга мажбур бўлади.
Қ.Ўриновнинг номига олинган маиший техникаларни“Малика савдо мажмуаси”га Қ.Ўриновнинг автомашинасидаолиб бориб а нақд пулга сотганлигини, мазкур маишийтехникалар ўзига тегишли эканлигини, Т.Аблазовнингномига олинган барча маиший техникаларни ҳам “Малика”савдо мажмуасига бориб, унинг ўзи билан биргаликдасотганлигини билдирди.
Г.Алиевнинг номига олинган маиший техникаларни эсабиргаликда “Малика савдо мажмуаси”да сотишганлигини, у сотилган пулларнинг бир қисмини Г.Алиевга берганлигини, қолганини ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатганлигини, ҳамманинг кредитини ёпиш учун дўстларига тилхат ёзибберганлигини, унга кўра улар яна кредитга маиший техника олиб бериши, у эса мазкур техникаларни сотиб уларнингпулини кредит пулларига тўлаши керак эди.Аммо ундай бўлмади.
Хуллас, судда М. Садировнинг айби билиниб қолди. Гарчисудланувчи М.Садиров ўз айбига қисман иқрор бўлибкўрсатув берган бўлса-да, унинг айби гувоҳлар ва тўплангандалиллар йиғиндиси билан ўз исботини топди.
Жабрланувчи Қ.Ўринов суд мажлисида судланувчидан 112 млн сўм ундириб беришни сўраган бўлса , Т.Аблазовайбдордан 54 млн сўм ундириб беришни талаб қилди.
Суд М.Садировни Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содирэтганликда айбли деб топди.Унга ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан ЖК нинг 57-моддаси 2-қисмини қўллаб, 5 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шу тариқа ўз нафсини ўйлаган фирибгар қилмишига ярашажазо олди.
Музаффар Кукиев,
Тошкент шаҳар суди
жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси
