Ижтимоий тармоқларда Тошкентда жойлашган Саъди Сирожиддинов номидаги академик лицейда ўқитувчи ўқувчининг юзига аёвсуз ургани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унда айтилишича, видеодаги ҳолат 16 май куни содир бўлган. Пойтахтнинг Чилонзор туманидаги табиий ва аниқ фанларга ихтисослашган Саъди Сирожиддинов номидаги Республика академик лицейида ўқувчи Ж.М. (2007 йилда туғилган) фанга тайёргарлик кўрмагани ва ўқитувчи М.А. (1997 йилда туғилган) бир неча бор огоҳлантирса-да, бола тартибга келмагани учун ўзаро келишмовчилик келиб чиқиб, ўқитувчи ўқувчининг юз қисмига қўли билан қаттиқ ургани аниқланган.
Ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.
Европа Иттифоқи томонидан электромобилларга бож жорий этилишига қарамай, Хитой 2025 йилда жаҳон бозорида энг йирик автомобил етказиб берувчиси бўлиб қолади.
Нашрнинг ёзишича, янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Буюк Британиянинг душманлари ҳарбий харажатларни кўпайтирмоқда, аммо Буюк Британия мудофаа учун ЯИМнинг 2,5 фоизини таъминлай олмаяпти.
Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) турли позицияларда ўйновчи 21 ёшгача футболчилар орасида тадқиқот ўтказиб, энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.