Жорий йил 4 декабр куни тахминан соат 06:15 ларда Учтепа тумани Фарҳод кўчаси 2-уй рўпарасида 1996 йилда туғилган Р.И. бошқарувидаги давлат рақами 01 О 992 DA бўлган Lacetti русумли автомашинани бошқариб кетаётиб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.
Яъни 1982 й.т. А.А. бошқарувидаги давлат рақами 01 Р 918 VB бўлган Nexia-3 русумли автомашина билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборган, сўнг йўл четида ҳаракатсиз турган 1995 й.т. М.В. бошқарувидаги давлат рақами 01 J 658 NA бўлган Matiz русумли автомашина билан тўқнашган.
ЙТҲ натижасида Lacetti ҳайдовчиси ҳамда тўрт нафар пиёда (1974 й.т. Н.С., 1986 й.т. М.У., 1987 й.т. Ю.Ш., 1994 й.т. Э.М.) турли даражадаги тан жароҳатлари билан РШТЁИМга ётқизилган.
Икки нафар пиёда (1960 й.т. Қ.Х., 1982 й.т. Г.Ф.) олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.
Унутманг, сизнинг биргина хатоингиз бошқаларнинг ҳаётига ҳам нуқта қўйиши мумкин.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Нашр манбаларининг айтишича, Трамп маъмурияти вакиллари икки саволга жавоб топишга ҳаракат қилмоқда: Эронда кимлар билан алоқа ўрнатилади ва қайси давлат воситачилик қилиши мумкин.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.