Тошкентда икки нафар блогерлар қамалди
Тошкент шаҳри жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди юмористик клипда иштирок этган икки блогер — brbalo мусиқий гуруҳининг артистлари Камол Юсупов ва Аброр Гулямовни маъмурий жавобгарликка тортди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Август ойи охирида мусиқачилар ва блогерлардан иборат пойтахтнинг brbalo мусиқий гуруҳи янги «Абока 2» клипини чиқарганди (видео кейинчалик ўчирилган). Унда чет эл қўшиқлари ўзбек тилида ҳазил тақдимоти билан ижро этилган. Видео продюсерлари сифатида Камал Юсупов (блогер, go.uz юмористик лойиҳаси иштирокчиси) ва Аброр Гулямов (блогер, мусиқачи, Ўзбекистон КВН Олий лигаси чемпиони) кўрсатилган. Илгари жамоа «Узбекистан» ва «Мокрый асфальт» каби бошқа юмористик клипларни ҳам чиқарган.
8 октябрь куни Telegram каналларидан бири мазкур клипни танқид қилиб, ундан парчалар тарқата бошлади.
Видеонинг бошида ушбу видео ҳазил тариқасида суратга олингани ҳақида +18 жавоби ёзилган:
«У махсус материал ҳисобланиб, ҳеч кимни хафа қилиш, ҳис-туйғуларини ранжитиш мақсадида олинмаган. Муаллифлар ҳеч қандай ҳаракат талаб қилмайди ва ҳеч нарса даъво қилмайди. Видео фақат кулгили мақсадларда яратилган ва унда LGBT ташвиқоти йўқ. Биз тамаки маҳсулотлари, алкоголь ва гиёҳвандликка қаршимиз. Видеода ҳақоратли сўзлар бўлиши мумкин. Ёш чегараси 18+. Агар сиз ушбу видеони томоша қилишни давом этсангиз, розилик билдирасиз ва огоҳлантирилгансиз!»
Видеода ясама соч таққан Камал Юсупов интим хизматлар соҳасидаги аёл образини акс эттиради. Сюжетга кўра, Аброр Гулямов (Абока) уни севиб қолади, бироқ кейинроқ сўнгра дўстига уйланаётганидан хабар топади.
Суд қарорида қайд этилишича, Камал Юсупов ва Аброр Гулямовлар «жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини, яъни одоб ва ахлоқ нормалари, урф-одат, анъаналар билан белгиланган жамоат тартибини қасддан менсимасдан, ижтимоий тармоқда турли уятли ва ҳақоратомуз сўзлар билан сўкинган видеолавҳаларни жойлаб, фуқароларнинг осойишталигини бузиш орқали, кескин норозилигига сабаб бўлган».
Судга ариза билан Қашқар маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Тўхтаев ва уч нафар фуқаро мурожаат қилган. Маҳалла раиси суд мажлисида видео одоб-ахлоқ меъёрлари ва анъаналарга зид эканини таъкидлаган. Унинг фикрича, блогерларнинг ушбу ҳаракатларида ёшлар, вояга етмаганларнинг тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар мавжуд, ёшлар тарбиясига эътибор қаратиш долзарб масала бўлиб қолган даврда уларнинг ушбу ҳаракатлари ўсиб келаётган ёш авлоднинг одоб-ахлоқига ўз таъсирини ўтказиши мумкин. МФЙ раиси уларга нисбатан қонуний чора кўришни, бу келгусида ёш авлод учун ўрнак ва дарс бўлишини билдириб кўрсатув берган.
Қайд этилишича, Юнусобод тумани ИИБ ходимлари уларни профилактик суҳбат ўтказиш учун ИИБ таклиф қилган, бироқ улар «узрли сабабларсиз ИИО ходимларининг қонуний талабини» бажармаган.
Суд қарорида айтилишича, Камал Юсупов ва Аброр Гулямов ўз айбларига тўлиқ иқрор бўлиб, узр сўраган.
Судья З.Латипов уларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси 1-қисми (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 183-моддасида (Майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топиб, 15 суткага қамоқ жазосини тайинлади. Шунингдек, улар махсус тергов изоляторида сақланаётгани учун 843,7 минг сўм тўлашлари керак.