Тошкентда фуқарони ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

Тошкентда фуқарони ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган  фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси, Оққўрғон туман бўлими ва вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам 5 маротаба фирибгарлик жиноятлари учун судланган фуқаро Ў.М. фуқаро Ф.нинг қизини танишлари орқали 5 000 АҚШ доллари эвазига Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишга ишонтириб, олдиндан 1 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!