Тошкентда ерусти метро линияси қурилаётгани сабабли дарахтлар кўчирилмоқда

Тошкентда ерусти метро линияси қурилаётгани сабабли дарахтлар кўчирилмоқда

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт—Қипчоқ кўчаси бўйлаб ерусти метро линияси қурилаётгани сабабли дарахтлар кўчирилмоқда. Табиат ресурслари вазирлиги пойтахт бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, қурилиш муносабати билан чинор дарахтларини қурувчи ташкилот томонидан бошқарма инспекторлари назорати остида, махсус методлар асосида мутахассислар жалб қилиниб, кўчириб ўтқазиш ишлари амалга оширилмоқда.

“Ҳудудда ҳеч қайси дарахтга зиён етказилмаганми? Кўчириб ўтказилган дарахтлар сони ва қандай турдаги дарахтлар кўчириб ўтказилаётгани ҳақида маълумот берилмайдими?”, — деб ёзади Telegram’даги “Ekologuz” канали.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!