Тошкентда айрим автобусларнинг ҳаракати вақтинчалик чекланди

Тошкентда айрим автобусларнинг ҳаракати вақтинчалик чекланди

Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа йўналишини навбатдаги босқичини қуриш ишлари доирасида ТҲАЙ бўйлаб “Қўйлиқ 1-мавзеси” сўнгги бекати томонга кириш йўли қисмида қурилиш-монтаж ишларини олиб борилиши сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати эълон берди.

Шу муносабат билан, 2022 йил 23 ноябрдан бошлаб, мазкур кўчалардан ҳаракатланувчи 15-,119- ва 185-сонли автобус йўналишларининг ҳаракатига қуйидагича ўзгартириш киритилган:

  • 15-сонли “Қўйлиқ 1-мавзеси - Дўстлик метроси” автобус йўналишининг ҳаракати “Қўйлиқ-1 мавзеси” бекатидан Мунис, Фарғона йўли, Қўйлиқ Ота, ТҲАЙ кўчалари орқали “Қўйлиқ деҳқон бозори” бекатигача ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда;
  • 119-сонли “Қўйлиқ 1-мавзеси – Юнусобод деҳқон бозори” автобус йўналишининг ҳаракати ТҲАЙ бўйлаб “Қўйлиқ-4 мавзеси” бекатигача узайтирилган ҳолда;
  • 185-сонли “Қўйлиқ 1-мавзеси – Баркамол маҳалласи” автобус йўналишининг ҳаракати тўғри йўналишда “Қўйлиқ-1 мавзеси” бекатидан Мунис, Фарғона йўли, Қўйлиқ Ота, ТҲАЙ кўчалари орқали “Қўйлиқ деҳқон бозори” бекатигача ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда, қайтиш йўналишида Бектемир кўчасидан Фарғона йўли, Мунис кўчалари орқали “Қўйлиқ-1 мавзеси” бекатигача ташкил этилганлиги маълум қилинди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!