Тошкентда 24 ёшли фирибгар қўлга олинди

Тошкентда 24 ёшли фирибгар қўлга олинди

1 июль куни Яккасарой тумани ИИО ФМБга 40 ёшли Пўлат З. мурожаат қилди. Унинг маълум қилишича, у ўз автомобилида нотаниш йигитни керакли манзилигача олиб бориб қўйган. Яккасарой тумани Ш. Руставели ва Бобур кўчалари кесишмасигача етиб борганда, йигит ҳайдовчидан 100 АҚШ доллари қарзга сўраб, онаси учун дорихонадан дори олишини ва уйга етиб олгач қайтариб беришини айтган.

Пўлат унга ишониб, 700.000 сўм берган. Йигит дорихонага кириб, у ердан 50.000 сўмга дорилар олган. Кейин эса кўп қаватли хонадонга кириб, орқа томондан чиқиб кетган. Тез орада Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари йигитни – 24 ёшли Давлатбек Е.ни қўлга олишди. Йигит пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганини тан олди. Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!