Тошкент вилоятида ўқувчи қизлар ўртасида муштлашув содир бўлди (ВИДЕО)

Тошкент вилоятида ўқувчи қизлар ўртасида муштлашув содир бўлди (ВИДЕО)

Паркентда қизлар жанжаллашгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати муносабат билдирди.

Аниқланишича, видеодаги жанжал жорий йилнинг июнь ойида, Паркент тумани 43-мактабнинг 2 нафар, 2003 ва 2004 йилда туғилган битирувчи (ўқувчи) қизлари ўртасида келиб чиққан.

Шу кунга қадар, улар ёки яқинлари томонидан ИИОга мазкур воқеа билан боғлиқ мурожаат ёки ариза келиб тушмаган.

Видео жанжални томоша қилган йигит (2002 й.т. С.З.) томонидан тасвирга олинган ва бугунги кунга келиб ижтимоий тармоқларга сиздирилган.

Ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатида МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлганлиги сабабли, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ЖИБ Паркент тумани судига юборилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!