Тошкент вилоятида дафн маросимларини ўтказишда хизмат кўрсатишга рухсат бериши эвазига тадбиркордан пул талаб қилган бўлим бошлиғи ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Тошкент вилояти ободонлаштириш бош бошқармаси “Қабристонларни сақлаш” бўлими бошлиғи Ж.А. тадбиркор И.Т.дан дафн маросимларини ўтказиш хизматини кўрсатишга рухсат бериши эвазига 2 минг доллар талаб қилиб, шундан 200 долларни қўлга киритиб, яна 800 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Февраль охирларида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида субсидия асосида артизан сувини қазиб чиқаришга рухсат олиб беришни ваъда қилган шахс ушланганди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.