Тошкент шаҳридаги 584 та маҳаллага 1 млрд сўмдан ажратилади

Тошкент шаҳридаги 584 та маҳаллага 1 млрд сўмдан ажратилади

Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш учун 1,4 трлн сўм маблағ йўналтирилмоқда.

Шунингдек, «Очиқ бюджет» доирасида маҳаллалар инфратузилмасига 573 млрд сўм ажратилади.

Президент маҳаллаларни ободонлаштириш, тармоқлар, йўллар, сув иншоотларини таъмирлаш ишларига яна қўшимча маблағ ажратилишини таъкидлади.

Шунинг учун шаҳардаги 584 та маҳалланинг ҳар бирига бюджетдан қўшимча 1 млрд сўмдан, жами яна 584 млрд сўм ажратишга қарор қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!