Тошкент дарвозаларининг олтин калитлари тақдири нима бўлган?
Бир экспонат тарихи
Тарихдан маълумки, қадимда Тошкент шаҳрининг 12 та дарвозаси бўлган. Шаҳар дарвозалари қоронғи тушиши билан ёпилган ва эрталаб тонг саҳарда очилгунга қадар ҳеч ким шаҳарга киритилмаган, ҳеч ким шаҳардан чиқиб ҳам кетолмаган.
Дарвозаларни махсус дарвазабонлар қўриқлаб турган. Дарвозалар ёғочдан ясалиб, усти темир ҳошия билан қопланган, турли зулфинлари бадиий нақшлар билан безатилган. Тошкент дарвозаларининг калитлари соф олтиндан ясалган.
Ҳозирда ушбу калитларнинг намуналари пойтахтимиздаги Тошкент музейи экспозицияларида намойишга қўйилган. Олтин калитларнинг асл нусхаси-чи, уларнинг тақдири нима бўлган?
Тошкент дарвозаларининг тарихи ва унинг калитлари ҳақида музей ходими Мунира Насриддинова батафсил сўзлаб берди. Унинг айтишича, Тошкент муҳим географик ўринда – Шарқ ва Ғарб мамлакатлари билан савдо-сотиқ йўлида жойлашган. Шу туфайли бу ерга узлуксиз савдо карвонлари келиб-кетиб турган.
Ўрта Осиёдаги бошқа шаҳарлар каби Тошкент ҳам Х асрда баланд мудофаа деворлари билан ўраб олинган. Асрлар давомида шаҳар ҳудуди ўзгарган ва XIX асрга келиб қўшимча мудофаа деворлари қурилиб, янги дарвозалар ўрнатилади. Бу даврда шаҳарнинг 12 та дарвозаси тўлиқ шаклланган. Улар Лабзак, Тахтапул, Қорасарой, Сағбон, Чиғатой, Кўкча, Самарқанд, Камолон, Бешёғоч, Қўймас, Қўқон, Қашқар каби номлар билан номланган.
PS: Тошкент дарвозалари ва унинг калитлари тарихи ҳақида батафсил қуйидаги видеоҳаволада танишишингиз мумкин.
