Тошкент аэропортида самолёт фарроши йўловчининг пулларини ўғирлади

Тошкент аэропортида самолёт фарроши йўловчининг пулларини ўғирлади

Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида самолёт фарроши йўловчи сумкасидаги пулларни ўзлаштиргани аниқланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 10 март куни соат 23:30 да пойтахт аэропортида содир бўлган. “Олма-Ота–Тошкент” авиарейси билан учиб келган Ўзбекистон фуқароси самолётда сумкасини унутиб қолдирганини ва унинг ичида 1800 АҚШ доллари, 300 минг сўм, банк картаси, қулоқчинлар ва телефон қувватлагичи бўлганини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ишлари натижасида самолётларни тозалаш билан шуғулланувчи хусусий клининг компаниясининг аёл ходими мазкур сумкани ўзлаштириб олгани аниқланган.

Ундан юқоридаги кўрсатиб ўтилган пул ва буюмлар ашёвий далил сифатида холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.

Маълум қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!