Толибон Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари билан телефонда гаплашди

Толибон Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг янги раҳбари билан телефонда гаплашди

Xinhua агентлигига кўра, Цин Ганг «Толибон» ҳамкасби Амир Хон Муттаки билан гаплашар экан, ҳаракат Афғонистондаги Хитой фуқароларини ҳимоя қилиш учун барча зарур хавфсизлик чораларини кўришига умид билдирди, айниқса Хитой Янги йил байрами муносабати билан Афғонистонга қилинган ҳужумни аниқ эслатиб ўтди.

Муттаки Хитой томонини байрами (!) билан табриклади, сўнгра суҳбат аниқ ЭТИМ террорчиларига қаратилди: Толибон Афғонистонда афғон-хитой дўстлиги ва манфаатларига путур этказувчи ҳеч қандай кучларнинг фаолиятига йўл қўймасликларига ишонтирди.

Хитой Афғонистонда таъсир доирасини қўлга киритишга интилмаслиги, унинг ички ишларига аралашмаслиги, унинг диний қадриятлари ва анъаналарини ҳурмат қилишига ишонтирди. У Толибоннинг инклюзивлик ва мўътадил ташқи сиёсатга ўтишини қўллаб-қувватлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!