«Толибон» делегацияси илк бор Тожикистонга ташриф буюрди

«Толибон» делегацияси илк бор Тожикистонга ташриф буюрди

“Толибон” ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти маъмурий маркази – Хоруғ шаҳрига ташриф буюрди, дея хабар бермоқда “Интерфакс” “Толибон” ҳаракати ТИВ вакили Абдулқаҳҳор Балхийга таяниб.

Бу ҳаракат вакилларининг Тожикистонга ташрифи ҳақидаги тасдиқланган биринчи хабардир. Расмий Душанбе бу хабарга ҳозирча изоҳ бермади.

“Ташқи ишлар вазирлиги молия ва маъмурий бўлим бошлиғи Ҳожи Муҳаммад Мусо Амирий бошчилигидаги делегация Тожикистоннинг Бадахшон пойтахти Хоруғ шаҳридаги Афғонистон консуллигига ташриф буюрди”, — деди “Толибон” ТИВ вакили ижтимоий тармоқларда.

“Делегация консуллик ишларини баҳолаш билан бирга Афғонистон консуллиги биносини синчиклаб кўздан кечирди ва реконструкция ишларини баҳолади. Афғонистоннинг Хоруғдаги консуллиги биноси яқинда содир бўлган қор кўчкиси туфайли зарар кўрди”, — деди Балхий.

Ташрифнинг бошқа тафсилотлари очиқланмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!