“Толибон” 20 минг тоннага яқин нефтни очиқ кимошди савдосида сотди

“Толибон” 20 минг тоннага яқин нефтни очиқ кимошди савдосида сотди

"Толибон" ҳаракати томонидан тузилган Афғонистон муваққат ҳукуматидаги кончилик ва нефть вазирлиги 9 июнь куни очиқ кимошди савдосида 20 минг тоннага яқин нефть сотилганини маълум қилди.

«Биз Қашғаридан (Афғонистон шимолидаги Сари-Пул вилоятида жойлашган кон – ТАСС эслатмаси) нефтни 72 миллион долларга сотдик, энди бу нефтнинг 20 минг тоннасини сотамиз», — деди вазир вазифасини бажарувчи Шаҳабуддин Делавар. Бу ҳақда Афғонистон Миллий радио ва телевидениеси хабар бермоқда.

Унинг таъкидлашича, департамент Ангот конидан 20 минг баррель нефтни ҳам кимошди савдосига қўйган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!