Тожикистонда озиқ-овқат нархи ошди

Тожикистонда озиқ-овқат нархи ошди

Украина урушидан кейин Тожикистонда озиқ-овқат жумладан буғдой ва уннинг нархи кескин ошди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Украинадаги уруш бошланганидан бери Тожикистонда буғдой нархи 30 фоизга ошиб, 28 доллардан (50 килограмм қоп) 35 долларгача етган.

Тожикистонда озиқ-овқат нархи жумладан ўсимлик ёғи нархи 20 сомонийдан 30 сомонийга (ҳар 100 сомоний 9 долларга тенг), гўшт нархи 60 сомонийдан 70 сомонийга кўтарилган.

Оддий ресторанларда ҳар бир таомнинг нархи 25 фоизга ошди.

Тожикистонда жумладан бутун Марказий Осиёда ҳам мева-сабзавот нархи ошган.

Буларнинг барчасига энергия ташувчилар, жумладан ёқилғи, электр энергияси ва газ нархининг ошиши ҳам қўшилди.

Расмийлар ва экспертлар ҳам Тожикистонда ун нархининг ошиши Қозоғистондан сотиб олинган буғдой нархининг ошиши билан изоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз Тожикистон буғдойнинг 90 фоизини Қозоғистондан сотиб олади ва Украина урушидан кейин Қозоғистон ҳам буғдой экспортини чеклаб қўйди ва нархини ҳам оширди.

Қозоғистон ўтган йили бир тонна буғдойни Тожикистонга 240 доллардан, 2022-йил январида эса 285 доллардан сотган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (14 )

    👍
    Yolg’on
    Farhod
    Йуге,бизда ошмадику,хамма нарса арзон,хатто ''текин'',шакарни куяверасиз,навбат билан 1копдан мажбурлаб беришяпти
    И
    узингни бил узгани куй дейдиган одам йукда
    I ❤ UZBEKISTAN 🙍‍♂️
    Bir narsaga xayronman qozoqda tozza salyarka 5.500 som bizi pulga UZB da 11.500 som nimaga bunchalik qimmat
    Ummu Abubakr
    Ёлғонмас рост хозир хамма нарса қиммат нафақат буғдой ун балки бошқа махсулотлар хам қиммат
    Мухтар
    Гуманитар ердам бериш керак экан
    Sherali
    Бизникиларга раҳмат, ҳаммасини меъёрида сақлаб турибди...
    Dostonbek
    Hali bu ketishda magazinda non olmaymiz deb navbatga turishadi
    O'ZBEKISTON
    Nimasi qiziq buzda 30 foiz oshib ketdiku sng boyicha bizda rekord boldiku birovga kulmang admin yoki bloger uka
    Гулом
    Nima bo‘lsayam harakat qilamiz iloji yo‘q butun dunyo vapshe o‘zgarib bormoqda
    Мухаммадзие
    Дунеда ошяпдию уларда хам ошади.
    Худди бизда ошмагандай.
    МТС
    Бизда ошмади, халиям кечаги нархлар.😭
    Алишер
    Тугри,кечадан буён нарх ошгани йук, пропандан ташкари.Кеча 4000 эди,бугун 4400 булибди.