Душанбе расмийлари Тожикистон Демократик партиясининг собиқ раҳбарини ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёргарлик кўрганликда айбламоқда. Бош прокуратура талаби билан парламент қуйи палатаси Усмонзодани депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилди.
Душанбеда 14 июн, жума куни депутат ва мухолифатдаги Тожикистон Демократик партиясининг собиқ раиси Саиджафар Усмонзода ҳибсга олинди. У ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашга тайёргарлик кўрганликда айбланмоқда. Шу мақсадда, терговга кўра, Усмонзода тожик мухолифатининг хориждаги вакиллари билан мулоқот қилган.
Тожикистон парламенти қуйи палатаси Бош прокуратура талаби билан Усмонзодани депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилди.
Тақиқланган ташкилот билан ҳамкорлик
«Ховар» миллий ахборот агентлигининг хабар беришича, Бош прокуратура Усмонзодани Тожикистонда фаолияти тақиқланган «Тожикистон Миллий алянси» - хориждаги мухолиф партия ва ҳаракатларни бирлаштирган ташкилот раҳбарлари билан ҳамкорликда, шунингдек, мухолифат билан Тожикистонда давлат ҳокимиятини қўлга киритиш учун олдиндан тил бириктирганликда айбламоқда.
Тожикистон бош прокурори Юсуф Раҳмоннинг сўзларига кўра, Усмонзода 2021 йил сентябрида «Миллий алянс» етакчиларидан бири Шарофиддин Гадоев билан музокаралар олиб борган ва у ўз мақсадларини амалга оширишда унга молиявий ёрдам ваъда қилган. Гадоев, прокурорнинг сўзларига кўра, Усмонзодага «мамлакатдаги нуфузли шахсларни жалб қилиш ва митинглар уюштириш учун» 10 миллион доллар ваъда қилган ва «Жамоат Ансоруллоҳ» террорчилик гуруҳининг уч мингдан ортиқ жангариларини хориждан олиб киришни таъминлашини айтган.
Усмонзоданинг ўзи қандай фикрда бўлгани номаълум. Шунингдек, у қандай шароитда ҳибсга олингани, адвокати бор-йўқлиги ҳам ҳозирча аниқлаштирилмаган. Май ойи ўрталарида Демократик партиянинг навбатдан ташқари қурултойида Усмонзода «қониқарсиз ишлагани» учун унинг раислигидан четлаштирилди. Унинг ўрнини партиянинг Душанбедаги бўлимини бошқарган 34 ёшли Шаҳбоз Аброр эгаллади. Усмонзода овоз бериш партия низомига зид бўлганини ва ўзини партия етакчиси деб билишда давом этишини айтди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ масаласида ўзининг сиёсий қарорини кеч қабул қилганини тан олди. Унинг таъкидлашича, мазкур қадамда кечикканлик минтақавий зиддиятларни чуқурлаштирди.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакаби Исроил ҳукуматининг масиҳий ташкилотлар ва уларнинг хорижий ходимларига нисбатан ҳаракатларидан жиддий норозилик билдирди.
Санкциялар таркибига қурол етказиб беришни тўхтатиш, ҳарбий ҳамкорлини якунлаш, суд орқали жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, Исроил компанияларга нисбатан иқтосодий чекловлар жорий этиш каби бандлар киради.