Тожикистонда маҳаллий сел оқими хавфи сақланиб қолмоқда

Тожикистонда маҳаллий сел оқими хавфи сақланиб қолмоқда

17 июнгача Сўғд вилоятининг айрим туманлари, республикага қарашли туманлар ва Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг ғарбий вилоятларида маҳаллий сел оқимининг юқори хавфи сақланиб қолмоқда.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, 15—17 июнь кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмоқда, бироқ республика бўйлаб умумий ҳаво ҳарорати 36-38 даража иссиқ бўлади.

Мамлакат Фавқулодда вазиятлар қўмитаси шу кунларда сув омборлари ва тоғларга бормаслик, довонлар ва тоғ йўлларидан ўтишда эҳтиёт бўлишни, шу кунларда қўзиқорин, доривор гиёҳлар, ўтин териш, балиқ овлаш, ов қилишдан сақланишни тавсия қилади.

Шунингдек, аҳоли ўз турар-жойлари яқинида ёки ҳудудида жойлашган чиқинди оқимлари, дарёлар, сойлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларини тозалаш ишларини олиб бориши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!