Тожикистонда болалар орасида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кузатилмоқда, бироқ ўлим ҳолати қайд этилмаган. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манба хабар берди.
Манба томонидан маълум қилинишича, вояга етмаганлар орасида коронавирус билан касалланганларнинг сони кўп эмас. Бироқ нашр манбаси уларнинг сонига аниқлик киритмаган.
«Биз касалликни болалар орасида камдан кам ҳолларда рўйхатдан ўтказяпмиз, ўлим йўқ. Болалар бу касалликни енгил ўтказади. Касал одамлар билан алоқада бўлган ёки аломатлари бўлган болалар текширувдан ўтказилиши керак. Коронавирус текшируви бепул. Бундан ташқари, ушбу болаларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишларини олиб борамиз», — дея маълум қилинган манбада.
Бундан ташқари, шифохоналарда коронавирус аломатлари билан касалланган болалар кўплиги ҳақидаги миш-мишлар рад этилган.
Тожикистонда 25 сентябрь ҳолатига кўра, коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 9562 кишига етган. Бир сутка ичида 42 та янги ҳолат рўйхатга олинган, 45 киши касалликдан тузалган ва тузалганларнинг умумий сони 8341 кишини ташкил қилмоқда. Шу пайтга қадар мамлакатда 74 киши коронавирус асоратлари оқибатида вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон таълим муассасаларида янги ўқув йили 17 августдан бошланган.
Саудия Арабистони Про-Лигаси келаси ёзда 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду "Ан-Наср"ни тарк этса, лигага янги “асосий юлдуз” олиб келади. Bu ҳақда The i Paper хабар бермоқда.
Божхона қўмитасининг Тошкент ва Андижон вилоятлари божхона бошқармаларининг Контрабандага қарши курашиш бўлимлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Андижон вилоятлари бошқармалари ҳамда Ички ишлар идоралари вакилларидан иборат махсус тезкор гуруҳ синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаб келинган йирик нарколаборатория фаолиятини фош қилишди.
Айни шу рейс билан юртимизга учиб келган яна бир фуқаро шимининг чўнтаги ва пайпоқларига қиймати 907 млн сўмлик 803 грамм заргарлик буюмларини яширганлиги аниқланди.
Туркияда ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясида ёпиқ эшиклар ортида амалдаги президент Ражаб Тоййип Эрдўғаннинг вориси сифатида унинг ўғли — Билал Эрдўған кўрилиши мумкин бўлган вариант муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбалари хабар бермоқда.