Тожикистон ва Қирғизистон 61% чегарани бўлишишга келишиб олди

Тожикистон ва Қирғизистон 61% чегарани бўлишишга келишиб олди

Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сирожиддин Муҳриддин БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессиясидаги нутқи давомида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, томонлар 602 км ҳудудни тавсифлаб, келишиб олишга муваффақ бўлган.

Вазир Тожикистон Қирғизистон томонига ушбу кўп йиллик меҳнат натижаларини қонуний равишда қайд этиш ва чегаранинг айрим участкалари бўйича шартнома имзолашни бир неча бор таклиф қилганини эслатиб ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!