TikTok бош компания ByteDanceдан ажралиб чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда

TikTok бош компания ByteDanceдан ажралиб чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Bloomberg хабарига кўра, TikTok бош компания ByteDanceдан ажралиб чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Қайд этилишича, бу TikTok АҚШ расмийларини ижтимоий тармоқ мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид солмаслигига ишонтира олмаган тақдирда охирги чора бўлади. Агентлик маълумотларига кўра, АҚШ Адлия вазирлиги TikTokнинг ушбу муаммони ҳал қилиш бўйича ҳозирги таклифларидан мамнун эмас. Шу билан бирга, мумкин бўлган ажралиш ҳали ҳам Хитой ҳукумати томонидан тасдиқланиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!