1. "The Asia Times" хорижий порталда Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлардан 1 нафари вафот этгани тўғрисида мақола чоп этилди - бу фейк хабар.
2. Telegram мессенжерининг айрим канал ва гуруҳларида юртимиздаги аптекаларда коронавирусга қарши дори воситаси сотилаётгани тўғрисида эълонлар тарқалмоқда - бу фейк хабар. (инфекциясига қарши вакцина ёки препаратлар мавжуд эмас)
3. Telegram мессенжерида Бухоро вилояти Жондор туманида 2 фуқаро коронавирусга чалингани тўғрисида хабарлар тарқалди - бу фейк хабар.
4. Ижтимоий тармоқларда «ҳар бир фуқарога ҳафтасига 300 минг сўмдан берилиши» ҳақида хабарлар тарқатилди - бу фейк хабар.
5. Ижтимоий тармоқлар америкалик олимлар томонидан коронавирусга қарши вакцина ихтиро қилингани ва у бемор танасига юборилганидан кейин 3 соат ичида таъсир кўрсатишни бошлаши ҳақида хабарлар тарқатилди- бу фейк хабар.
Эслатиб ўтамиз, ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд. ?
Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Россия президенти Владимир Путин АҚШга разведка соҳасида “келишув” таклиф қилди. Унга кўра, Москва Эронга разведка маълумотларини узатишни тўхтатиши эвазига Вашингтондан Украинага разведка ёрдамини тўхтатиш талаб қилинган.
Франция суди жиҳодчи Сабри Эссидни Ироқдаги язидийларга қарши ИШИД томонидан амалга оширилган геноцидда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.