Ўзбек-қирғиз чегарасида 13 май, пайшанба куни маҳаллий аҳоли ўртасида зиддият келиб чиқди. Бу ҳақда «Sputnik Қирғизистон» хабар берди, дейилади «Bugun.uz» хабарида.
Маълум қилинишича, Сой (Қирғизистон) ва Чашма (Ўзбекистон) қишлоқларининг икки аҳолиси 13 май куни ўзаро жанжаллашган. Шундан кейин одамлар чегара ҳудудида тўпланган. Аммо вазият тинчлик билан якунланган.
«Маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари бунга тезкор муносабат билдирди ва фуқароларни тинчлантирди», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида давлат чегарасини қонуний расмийлаштиришни якунлаш кутилгани маълум қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон Қирғизистон билан чегара ҳудудлардаги муаммоларни ҳал қилгани ҳақида хабар берилганди.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.