Шу йилнинг 3 май куни Сирдарё вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Гулистон шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган Б.Н. ва унинг овсини 1984 йилда туғилган И.М ҳеч қандай расмий диний маълумотга эга бўлмасдан туриб, 9 нафар вояга етмаган мактаб ўқувчилари ва 6 нафар аёл-қизларга “хужра” сифатида ноқонуний диний таълимдан дарс бериб келаётганлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, мазкур вояга етмаган ўрта мактаб ўқувчилари пандемия сабабли онлайн тарзга ўтказилган дарсларга иштирок этмасдан, мунтазам равишда яширин “ҳужра”да диний сабоқ олиб келганлар.
Бундан ташқари, ушбу “хужра”да таълим берган И.М нинг уяли телефон аппарати мутахассис ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг хотирасида номаълум шахсларнинг диний маърузалари мавжудлиги аниқланиб, диншунослик экспертизадан ўтказиш учун расмийлаштириб олинди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан, ички ишлар органлари томонидан мавжуд қонунчилик доирасида тегишли чоралар кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.