Тез орада ўзбек мевалари Россия супермаркетлар тармоғини эгаллайди

Тез орада ўзбек мевалари Россия супермаркетлар тармоғини эгаллайди

Тез кундаа Россиянинг йирик гипермаркетлар тармоғида ўзбек меваларининг савдоси йўлга қўйилади, деб хабар бермоқда Spot нашри.

Хабарда айтилишича мазкур битимга Москвада 11-15 февраль кунлари ўтказилиши режалаштирилган Экспосавдо-2019 Халқаро кўргазмасининг илк кунида келишиб олинган.

Нафақат москваликлар, балки бутун Россия ҳудудларидан Ўзбекистонга қизиқиш билдирилмоқда. Яқин орада маҳсулотларимизнинг биринчи партияси Новосибирскка йўл олади, - дейилади агентлик хабарида.

Қайд этилишича, Экспосавдо- 2019 кўргазмасида Made in Uzbekistan номи остида бешта стендда маҳсулотлар намойиши ташкил этилган. Улардан қуруқ мевалар, барра қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, консервалар, алькоголли ва алькоголсиз ичимликлар, чойлар, кондитер маҳсулотлари ва бошқалар ўрин олган.

repost.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!