Tesla бир миллион автомобилини қайтариб олмоқчи

Tesla бир миллион автомобилини қайтариб олмоқчи

Электр автомобиль ишлаб чиқарувчиси Тесла деразаларни автоматик очиш тизимидаги муаммолар туфайли 1,1 миллион машинани қайтариб олишга қарор қилди, деб ёзади Reuters.

Эслатиб ўтамиз, бу қарор 2017-2020 йил Model 3, 2020-2021 йил Model Y ва 2021-22 йилларда чиқарилган Model S ва Model X баъзи электр транспорт воситаларига таъсир қилади. Tesla симсиз дастурий таъминотни янгилашни амалга ошириши кутилмоқда.

Шу билан бирга, компания харидорларнинг даъволари ва шикоятларига дуч келмаганлигини, шунингдек, ушбу моделлар ишлаб чиқарилган йиллардаги машиналар иштирокидаги ҳалокатли бахтсиз ҳодисалар ёки жиддий шикастланишлар ҳақида бирорта даво ҳақида хабари йўқлигини таъкидламоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!