Жорий йил 24 октябрь, пайшанба куни Tesla котировкалари 11 йил ичидаги энг катта ўсишни кўрсатди, бу эса Space Х асосчиси ва Tesla эгаси Илон Маскка ўз бойлигини бир кунда 33,5 миллиард долларга ошириш имконини берди.
Х ижтимоий тармоғи эгаси дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида биринчи ўринда турибди. 24 октябрь ҳолатига кўра, унинг бойлиги Bloomberg томонидан 270 миллиард долларга баҳоланган.
24 октябрь куни NASDAQ фонд биржасидаги асосий савдо сессиясидан сўнг электромобиль ишлаб чиқарувчи Tesla компанияси акциялари 21,92 фоизга ошиб, ҳар бир акция учун 260,48 долларни ташкил қилди. Компания котировкаларидаги бу ўсиш сўнгги 11 йил ичида рекорд кўрсаткич бўлди.
Tesla акциялари компания 2024 йилнинг учинчи чораги учун молиявий ҳисоботини эълон қилганидан кейин кўтарилди.
“Мен Tesla дунёдаги энг қиммат компанияга айланишини айтишим мумкин. Бу ҳолат катта фарқ билан рўй беради”, деди Маск.
Санкциялар Россиядан олиб ташланиши ва АҚШга ўтказилиши керак, чунки Нью-Йоркдан фарқли ўлароқ, Москвада санкциялар остида ўнлаб метро станциялари очилди . Ирландиялик журналист Чей Боуз Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай таклиф билан чиқди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қошидаги дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко Россия Федерациясининг 810-денгиз пиёдалари бригадасига “муваффақиятли зарба” берилганини эълон қилди.
Financial Times газетасининг хабар беришича, Россия ҳарбийлари уруш бошланган тақдирда Япония ва Жанубий Кореядаги 160 та обектни ўз ичига олган нишонлар рўйхатини ишлаб чиққан.
Ички ишлар вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда 36 816 киши бўғозни кесиб ўтган, бу 2023 йилда келган 29 437 кишидан 25 фоизга кўп. Бироқ, уларнинг умумий сони 2022 йилда қайд этилган рекорд 45 774 кишидан 20 фоизга кам.
Европа Иттифоқи ва НАТО аъзоси Словакия ва унинг бош вазири Роберт Фитсо Украина ва унинг президенти Владимир Зеленский билан Россия газининг Украина орқали транзитининг тўхташи юзасидан тўқнаш келишди.
“АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги ва Давлат департаменти билан келишилган ҳолда биз 3,4 миллиард доллар ажратмоқдамиз”, деди Еллен, АҚШ молия вазирлиги.