Термизда арзон уй-жой учун "шапка" сўраладими?

Термизда арзон уй-жой учун "шапка" сўраладими?

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вилоят бошқармаси ва ДХХнинг вилоят бошқармаси томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Термиз шаҳар «Д.» МФЙ раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари С.С. фуқаро Х.Ж.га Термиз шаҳар «Гулистон» маҳалласида қурилган 2 сотихли 2 хонали арзон ҳовли уйлардан бирини танишларининг ёрдами билан олиб беришни ваъда қилгани аниқланди. 

Маълум бўлишича, у бунинг эвазига 500 АҚШ доллари беришни талаб қилган. Маҳалла ходими оқибатда "ширинкома", "шапка" (порахўрлар жаргонида) маъносида сўраган 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан С.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!