Бу хабарни ҳокимнинг адвокати, шаҳар ҳокимлиги расмийлари, қолаверса вилоят прокуратураси матбуот котиби Алишер Бобомурадов тасдиқлади, деб хабар бермоқда «Газета.uz». Бироқ улар тергов сири бўлганлиги сабабли ҳозирча гумондорлар қайси моддалар асосида ҳибсга олинганини очиқлашмади.
Мансабдорлар ҳибсга олинганига аниқлик киритиш мақсадида «Газета.uz» мухбири Термиз шаҳрида жойлашган 9-сонли тергов ҳибсхонасида бўлди. Юқоридаги хабарни колония ходимлари ҳам тасдиқлади. Ходимлар собиқ ҳоким ҳеч ким билан учрашишни истамаётгани, ёнига фақат адвокати кирганини маълум қилди.
Жиноят иши
Ҳокимликка яқин манбаларнинг «Газета.uz» мухбирига маълум қилишича, Исроил Худойбердиевга Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) ҳамда 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қолаверса, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғайрат Эламановга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддасининг «а» банди билан (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) бўйича айблов эълон қилинган. Собиқ ҳоким қамоққа олинганидан бир неча кун ўтгач, у ҳам эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинган.
Бундан ташқари, 2017−2018 йилларда ҳокимнинг қурилиш бўйича ўринбосари сифатида ишлаган Шуҳрат Раҳмонқулов ҳам қамоққа олинган ва жиноят ишига жалб қилинган.
«Газета.uz» мухбирининг аниқлашича, улар «Yashil dunyo» савдо мажмуаси қурилиши даврида 14,8 млрд сўмни ўзлаштирганликда гумонланмоқда. Буни собиқ ҳоким Исроил Худойбердиевнинг адвокати ҳам тасдиқлади ва пуллар шаҳардаги кўплаб камчиликларни бартараф этишга сарфланганини таъкидлади.
Тергов ҳаракатлари Бош прокуратуранинг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.
Ҳокимликка яқин манбаларнинг билдирилишича, «Yashil dunyo» савдо мажмуасида тадбиркорлар томонидан дўконлар қурилиши учун тўланган 14 млрд 800 млн сўм маблағ собиқ ҳоким ва ўринбосарлари томонидан ноқонуний сарфланган бўлиши мумкин. Термиз шаҳар ҳокимлигининг бошқа мансабдор шахслари ҳамда «Yashil dunyo» мажмуасида савдо дўконлари мавжуд тадбиркорлар ҳам жиноят иш бўйича олиб борилаётган тергов доирасида сўроққа чақирилмоқда ва тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Супер яримўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Теренс Кроуфорд яна бир бор ушбу йўналишдаги собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримов билан бўлган жангини эслади.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.
Европа Иттифоқи Россия билан кўп йиллик энергетик алоқаларга чек қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда қабул қилинган таклифга кўра, ЕИ 2027 йил охиригача Россиядан табиий ва суюлтирилган газ импорт қилишни тўхтатиш учун юридик мажбурий механизмлар жорий этмоқчи.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 8 нафар қиз келин либосида “Эр керак” деб ёзилган плакатлар билан марказий кўчаларни айланиб юргани акс эттирилган.