Тележурналист Рамина Ягафарова 31 ёшида Тошкентда вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб repost.uz маълум қилди.
Манбага кўра, 12 сентябрь куни Ягафарова Чилонзор туманида жойлашган ДОCТОР СЕРВИС хусусий клиникасига онасини кўргани келган. Журналистда антибиотик левофлоксацин бор эди, у томоқ оғриғи туфайли буни орттириб олганди. Бир мунча вақт ўтгач, унда тутқаноқ бошланган ва ҳушини йўқотган.
Ягафаровага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган. Муолажалардан сўнг у ҳушига келган ва аҳволи яхшиланган. Аммо эртаси куни журналистда яна тутқаноқ тутган. Кўрсатилган ёрдамга қарамай, у соат 17:50да вафот этди.
Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, ўлим левофлоксацинга аллергик реаксия, бош мия ва ўпканинг ўткир шишиши, ўткир респиратор ва юрак-қон томир етишмовчилиги, анафилактик шок натижасида содир бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Рамина Ягафарова “Дунё бўйлаб” телеканалида ишлаган. Вояга етмаган ўғли бор.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини ноқонуний деб атаган бўлса-да, разведка хизмати Пхеньян Эроннинг марҳум олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаийнинг вафоти муносабати билан расмий таъзия билдирмаганини қайд этди.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.