Тбилисида ҳукуматга қарши навбатдаги митинг бўлиб ўтди

Тбилисида ҳукуматга қарши навбатдаги митинг бўлиб ўтди

3 июль куни Грузия парламенти биноси яқинида “Европага - уйга!” шиори остида навбатдаги норозилик митинги бўлиб ўтди.

Намойишчиларнинг асосий талаби – Бош вазир Ираклий Гарибашвилининг истеъфоси ва Еврокомиссиянинг Грузия томонидан Европа Иттифоқига номзод мақомини олиш бўйича ўн икки шартни бажарилишини таъминлайдиган миллий келишув ҳукумати тузишдан иборат, дейилади “Deutsche Welle” хабарида.

24 июнь куни худди шу жойда ўтказилган аввалги митингда ҳукуматга етти кун муҳлат берилиб, шартларни бажариш талаби қўйилган эди.
1 июль куни ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси етакчиси Ираклий Кобахидзе сиёсий кенгаш йиғилишидан кейин ўтказилган брифингда ЕИ белгилаган шартларни бажариш учун ишчи гуруҳлар тузилиб, таркибга парламентдаги фракциялар ва фуқаролик жамиятлари вакиллари киришини айтиб ўтган.

Мухолифат ҳукуматнинг ваъдасини етарли бўлмаган ўзгаришлар киритиб, Европа комиссиясини чалғитишга уриниш, дея баҳоламоқда.
Бугун Грузия ҳукумати ЕИнинг 12 шартини бажариш режасини тақдим этиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!