Таъзия! Собиқ президентнинг ўғли маъруза пайтида ўлдирилди

Таъзия! Собиқ президентнинг ўғли маъруза пайтида ўлдирилди

19 ноябрь куни Берлинда Германиянинг собиқ президентининг ўғли бўлган 59 ёшли Фриц фон Вайцзеккерга суиқасд содир бўлди.

Бу ҳақда немис ОАВлари хабар бермоқда.

Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан тунги соат  еттиларда номаълум шахс маъруза пайтида шифокор Фриц фон Вайцзеккерга мурожаат қилган ва ёнига келганида пичоқлаган. Воқеа Шарлоттенбург ҳудудида содир бўлган.

Натижада Германия Федератив Республикаси собиқ президентининг ўғли оғир тан жароҳати олганлиги боис вафот этган.

Суиқасдни тўхтатишга уринган тингловчилардан бири ҳам яраланиб, касалхонага ётқизилган.

Гумонланувчи қўлга олинган бўлиб, тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!