Тайвань ярим ўтказгичлар бозоридаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирмоқда

Тайвань ярим ўтказгичлар бозоридаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирмоқда

Тайвань бўғозида кескинлик кучайиши жаҳон ярим ўтказгич бозорида асорат келтириб чиқариши мумкин, деди Тайваннинг Франциядаги расмий вакили Франсуа Чин-Чун Ву душанба куни “BFM Business” телеканалида.

"Ярим ўтказгичлар ишлаб чиқариш занжири мураккаб жараён. Агар бирор зиддият ушбу технологик жиҳатдан мураккаб маҳсулотнинг, ҳатто, биргина бўлагини ишлаб чиқаришга таъсир қилса, бутун тизим фаолияти тўхтайди.

Натижада жаҳон бозори учун жиддий муаммо келиб чиқади", - деди Чин-Чун Ву.
Тайваннинг “TSMC” компанияси дунёдаги энг йирик ўтказгич микро схема ишлаб чиқарувчи ҳисобланади.

2-3 август кунлари АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси Тайванга ташрифи доирасида “TSMC” бош директори Марк Лиу билан учрашди. ОАВ хабарига кўра, улар яқинда Конгресс томонидан қабул қилинган ярим ўтказгич ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилган. “Ҳозир ярим ўтказгичлар биз кундалик фойдаланадиган, деярли, барча қурилмаларда – телефон, компьютер, автомобил электроникасида қўлланади.

Март ойида АҚШ “Чип4” стратегик альянсини ишга туширди. Бу қурилмани етказиб бериш занжирини назорат қилиш учун тўртта глобал чип ишлаб чиқарувчи - АҚШ, Жанубий Корея, Тайвань ва Япония белгиланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!