Тайвань қирғоқларида кетма-кет 10 та зилзила содир бўлди

Тайвань қирғоқларида кетма-кет 10 та зилзила содир бўлди

Тайваннинг шарқий қирғоқларида 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Хитой сейсмология маркази маълум қилди, деб ёзади «Репорт» хорижий ОАВга таяниб .

Ер силкинишлари Хуалян провинциясида маҳаллий вақт билан 18:50 да содир бўлган. Зилзила 10 километр чуқурликда жойлашган.

Таъкидланишича, йўқотишлар ва зарарлар ҳақида маълумот йўқ.

Бундан ташқари, душанба куни маҳаллий вақт билан соат 17:52 дан бошлаб вилоятда бир соат ичида иккитаси 5 магнитудали кетма-кет 10 та ер силкиниши содир бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!