Татьяна Каримова омма олдида кўриниш берди — фото

Татьяна Каримова омма олдида кўриниш берди — фото

Бугун Татьяна Каримова Ислом Каримов Фондининг чет элда таълим олиш грантларининг стипендиатлари — Музаффар Максумов, Александра Ким, Гулюзбону Рўзибоева ва Стефания Аббосовалар билан Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти ҳаёти ва фаолиятига бағишланган кўргазмада учрашди, — деб ёзмоқда Ислом Каримов фондининг Фейсбукдаги саҳифаси.

Фото: Facebook/IslamKarimovFoundation

Ўз сўзларида Татьяна Акбаровна ёшларга илғор чет эл ўқув масканларидаги ўқишларида омад, эгаллаган билимларини Ватанимиз равнақи йўлида қўллашларини тилади.

Фото: Facebook/IslamKarimovFoundation

Сўнгги бир ярим йил ичида ўзбекистонлик 23 нафар йигит-қизлар Каримов Фондининг таҳсил грантларини қўлга киритиб, магистратура дастури бўйича Европанинг етакчи олий ўқув юртларида таълим олиш имкониятига эга бўлдилар, дейилади хабарда.

Манба: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!