"Tashkent Indeks"дан талабалар учун автобуслар қатнови йўлга қўйилди

"Tashkent Indeks"дан талабалар учун автобуслар қатнови йўлга қўйилди

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан бугундан бошлаб "Tashkent Indeks" ётоқхонасига 600 дан ортиқ талаба-қиз жойлаштириш бошланган эди.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 19 сентябрь кунидан бошлаб, АЖ томонидан ётоқхонага элтувчи учта янги йўналиш йлга қўйилди:

  • "Tashkent Indeks" талабалар ётоқхонаси – 3-метро бекати”
  • "Tashkent Indeks" талабалар ётоқхонаси – 4-метро бекати”
  • "Tashkent Indeks" талабалар ётоқхонаси – 5-метро бекати” вақтинчалик автобус йўналишлари ҳаракати ташкил этилди.

Ушбу автобус йўналишлари талабаларни тўғридан-тўғри "Ташкент Индекс" талабалар ётоқхонасидан ўқув манзилларига етиб олишлари ҳамда турар жойларига қайтиб келишлари учун махсус ташкил этилган бўлиб, мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи вақтинчалик навбатдаги тендерга қадар Жамиятнинг "4-Автобус саройи" ва "12-Автобус саройи" филиалларига бириктирилди. Йўналишдаги жадваллар сони ИСУЗУ русумли автобуслар асосида 6та этиб белгиланганлигини маълум қиламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!