Қирғизистон Жогорку Кенеши (парламенти) депутати Элвира Сурабалдиева Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раҳбари Қамчибек Ташиев ҳақида интервью бериб, унинг ишдан кетишига давлат тўнтаришига уриниш сабаб бўлганини айтди.
"Президент Садир Жапаров бағрикенг инсон. Балки Ташиев дўсти бўлгани учун унга раҳми келаётгандир, буни аниқ билмайман. Аммо ҳозир президент учун жуда оғир давр, чунки кўп йиллик дўсти уни лавозимидан четлатишга ҳаракат қилди. Эҳтимол, Ташиевнинг ишдан бўшатилишига асосий сабаб шу бўлгандир", — деди Сурабалдиева.
Депутатнинг маълум қилишича, ушбу воқеаларга тайёргарлик узоқ вақт давом этган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Иш бўйича айрим айбланувчилар аллақачон қўлга олинган ёки тергов остида қолмоқда.
Қамчибек Ташиев 2026 йилнинг феврал ойида Қирғизистон МХДҚ раиси лавозимидан бўшатилган. Ўшанда у вазиятга муносабат билдириб, ўз истеъфосини кутмаганини айтган.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ташиев энди ҳеч қачон давлат хизматига қайтмаслигини эълон қилган. Жапаров, шунингдек, Ташиевни ишдан олишини “Қирғизистон жамиятида бошбошдоқлик юзага келишининг олдини олиш” билан изоҳлаган эди.
Ушбу воқеалардан сўнг Қирғизистонда МХДҚ раисининг собиқ ўринбосари Даниел Рисалиев қўлга олинди. У Қамчибек Ташиев қўл остида ишлаган. Кейинчалик қўмитанинг яна бир собиқ ўринбосари Тимур Шабданбеков ҳам ҳибсга олингани маълум бўлди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Райан Шеркини Премьер-лиганинг мавсумдаги энг яхши футболчиси совринига номзод сифатида қараш керакми-йўқми, деган саволга жавоб берди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
Унинг фикрича, агар Макрон йирик давлатлар — Россия ва АҚШ етакчилари уни ёмон кўради деб ўйласа, у ўз позицияси ва сиёсий ёндашувини қайта кўриб чиқиши керак.
2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
Остона шаҳрида ўтказилаётган Минтақавий экологик саммит доирасида биоxилма-хилликни асраш соҳасида ҳамжиҳатлик ва қўшма ҳаракатларни кучайтиришга қаратилган Марказий Осиё ташаббусини ишга туширишга бағишланган “Минтақавий барқарорлик учун табиат билан уйғунлик” мавзусидаги юқори даражадаги сессия бўлиб ўтди. Ушбу тадбир минтақа давлатларининг табиатни муҳофаза қилиш идоралари, халқаро ташкилотлар ва ҳамкорларни бирлаштириб, Марказий Осиёнинг ноёб табиий меросини асраш бўйича келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш учун муҳим платформага айланди.
Ushbu maqolada axborot texnologiyalari rivojlangan davrda Telegram messenjeri orqali amalga oshirilayotgan narkotrafikning zamonaviy usullari va ularga qarshi kurashishning dolzarb masalalari tadqiq etiladi. Maqolaning asosiy maqsadi — kiberfazoda anonimlikni saqlashga urinayotgan jinoiy guruhlarni aniqlashda qo‘llaniladigan raqamli kriminalistika (Digital Forensics) va ochiq manbalardan razvedka qilish (OSINT) metodlarini tahlil qilishdan iborat. Shuningdek, maqolada "zakladka" tizimi, kriptovalyuta orqali hisob-kitoblar va sun’iy intellekt yordamida shubhali botlarni filtrlash imkoniyatlari batafsil yoritilgan.
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Минтақавий экологик саммит — “RES 2026” ўз ишини бошлади (22–24 апрель). Ушбу форум давлатлар раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, молиявий институтлар ва экспертлар ҳамжамиятини бирлаштириб, Марказий Осиёдаги экологик ҳамда иқлим муаммоларига ечим топиш учун энг йирик платформага айланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга амалий ташрифи дастури доирасида 22 апрель куни Марказий Осиё мамлакатлари, Мўғулистон, Озарбайжон, Грузия ва Арманистон делегациялари раҳбарлари билан биргаликда Остона шаҳридаги “EXPO” халқаро кўргазмалар марказида ташкил этилган Минтақавий экологик саммит кўргазмасидаги миллий павильонларни бориб кўрди.
Исроил ташқи разведка хизмати — Моссад раҳбари Давид Барнеа Эронга қарши операциялар давомида хизмат ходимларидан бири Исроилдан ташқарида ҳалок бўлганини маълум қилди.