Тақиқланган жойга идиш ташлаган йигит икки йил ўтиб жаримага тортилди

Тақиқланган жойга идиш ташлаган йигит икки йил ўтиб жаримага тортилди

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида яшовчи 22 ёшли фуқаро қоидани бузиб, Тик-Токъда машҳурликка эришмоқчи бўлган. Аммо унинг бу орзуси қимматга тушди.

Тақиқланган жойга атайин чиқинди ташлаётганини видеога олиб, уни ижтимоий тармоққа жойлаштирган фуқаро иши Андижон вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўрганилди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан тушунтириш ишлари олиб борилиб, қонунчиликка асосан чора кўрилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!