Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Нарбаева Жиззахда ёш велоспортчилар билан учрашди.
Жиззах вилоятига сафари давомида Танзила Нарбаева вилоят ҳокими Эргаш Салиев ҳамроҳлигида Жиззах олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказига ташриф буюрди. Марказда велоспорт билан шуғуулланувчи ёш ўқувчилар билан учрашув ташкил этилди.
Федерация раиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5251 қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида марказда велоспорт билан шуғулланаётган ёшларнинг техник хавфсизлигини таъминлаш учун бир дона "Дамас" автомобили, шунингдек, 10 дона трек учун мўлжалланган велосипедларни ёш спортчилар ихтиёрига топширди.
Эътиборлиси, Танзила Нарбаева сафар давомида велоспорт бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси, жиззахлик Нозима Эгамбердиева билан учрашди ва унга сўнгги мусобақаларда яхши натижалар қайд этгани учун 50 млн сўм миқдорида пул мукофотини топширди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
«Манчестер Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Рио Фердинанд билан
мулоқотда Роналду фаолияти давомида 1000 та гол урган биринчи футболчи бўлиш истагини билдириб, шундай деган эди...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
АҚШ ҳарбийлари MQ-9 Reaper ва RQ-4 Global Hawk учун Hellfire ракетасининг "қайта ишланган нусхаси"дан фойдаланаётган янги КХДР учувчисиз аппаратини диққат билан кузатиб бормоқда.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон , Озарбайжон , Арманистон ва Грузияни ўз ичига олган Жанубий Кавказ учун «3+3» платформасида иштирок этиш учун Туркияга ташриф буюрди . Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда .
Москвада бир ҳафта давом этган «Нолегал-2024» операциясининг иккинчи босқичи якунларига кўра, 2 мингдан ортиқ муҳожир Россиядан чиқариб юборилади, деб ёзади «РИА Новости» Россия Ички ишлар вазирлигига таяниб.
Президентликка номзод Доналд Трампга учинчи марта суиқасд қилишда айбланаётган 49 ёшли Вем Миллер Fox News Дигиталъга берган интервьюсида унга қарши айбловлар ёлғон эканини айтди.