Таниқли актёр 38 ёшида вафот этди
Машҳур француз актёри Гаспар Ульель 38 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Франция ОАВлари.
Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни у Розиерс тоғ-чанғи курортида чанғидан йиқилиб, касалхонага ётқизилган эди. Ульель йиқилиб, ҳушини йўқотган, у вертолётда Гренобл университети касалхонаси марказига олиб кетилганди. Актёрнинг агенти 19 январь куни содир бўлган воқеа тафсилотларини матбуотга маълум қилмаслигини айтганди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).