Таълим соҳасида янги электрон хизматлар ишга туширилади

Таълим соҳасида янги электрон хизматлар ишга туширилади

Мактабгача ва мактаб таълими, Рақамли технологиялар ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирликлари мутахассислари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабарига кўра, унда аҳолига кўрсатилаётган хизматларни рақамлаштириш, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилаётган электрон хизматлар кўламини кенгайтириш ва янги хизматларни жорий этиш масалалари муҳокама этилди.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қуйидаги электрон хизматларни тез орада ишга тушириш келишиб олинди:

  • мактаб ўқувчиларни 1-синфга онлайн қабул хизмати;
  • ўқувчиларни мактабдан мактабга онлайн кўчириш хизмати;
  • электрон шаҳодатномани юклаб олиш хизмати;
  • талабаларни ётоқхонага онлайн жойлашиш хизмати;
  • талабаларга таълим кредитини онлайн ажратиш хизмати ва бошқалар.

Мактабгача таълим ташкилоти, мактаб, олий таълим тизимларида янги электрон хизматлари жорий этилади. Барча таклифлар таҳлил этилиб, қулай хизматларни жорий этиш чоралари кўрилади, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!