Тадбиркорнинг филъмбоп фаолияти...

A A A
Тадбиркорнинг филъмбоп фаолияти...

 

Қашқадарё вилоятининг олис Деҳқонободида хайрли ишга қўл урган пойтахтлик тадбиркор хонавайрон этилмоқда. Унинг мурожаатига маҳаллий мутасаддилар етарлича эътибор қаратмаётир.

Сўзим шу ва шулар хусусида.

Гапни бир бошдан бошласак. 

...Тошкентнинг Сергели туманида давлат рўйхатидан ўтган «FERULA TRADING» хусусий корхонаси раҳбари Хирожиддин Ибрагимовнинг олти-етти йил бурун, аниқроқ айтганда, 2013 йилда ҳинд ҳамкорларидан коврак ўсимлигининг ширасини четга сотиб, яхши даромад қилиш мумкинлиги ҳақида эшитиб қолди-ю тинчи бузилди. Сўради, суриштирди, мутахассислардан маслаҳат олди, хорижий ҳамкорлар билан гаплашди. Бу яқин ўртада коврак ўсмаслиги, асосан Қашқадарёнинг Деҳқонобод ва Сурхондарёнинг Бойсун туманлари тоғли ҳудудларида бўлишини эшитиб, аввалига ҳафсаласи пир бўлди. Тошкент қайда-ю, Сурхондарё қайда?! Бироқ, иштиёқ барибир устун келди: қайдасан Деҳқонобод дея,  йўлга тушди.

Бу 2014 йилдаги гап..    

Корхона раҳбари Деҳқонобод, сўнгра Бойсунга борди. Шарт-шароитни ўрганди, маҳаллий аҳоли билан гаплашди. Туман мутасаддилари билан учрашди, мақсадини айтди, қонуний ер ажратиб беришни сўради.

Аввалига туман раҳбарлари тошкентликнинг таклифини жиддий қабул қилмади. Тўғри-да, қўлига бир кетмон ушламаган одам қандай қилиб қақраб ётган қир-адирда йўқолиб бораётган ковракнинг сунъий плантациясини ташкил қилиши мумкин? Бу озмунча маблағ, меҳнат талаб қиладими? Қолаверса, экилган уруғ ҳосилга кириши учун тўрт-беш йил кутиши керак. Сабри етармикан шаҳарликнинг?

 Бу ишга қатъий бел боғлаган тадбиркор бу орада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳам мурожаат қилди.

Югур-югурлар бесамар кетмади. Бойсун ва Деҳқонобод туманлари ҳокимликлари  ер ажратадиган бўлди. Фақат қуйдаги шартлар асосида: янги иш ўрни яратади, келажакда бошқа бизнес ишлари учун инвестиция киритади ва туманнинг экспорт салоҳиятига муносиб ҳисса қўшади. Тадбиркорнинг асл мақсади ҳам шу эди-да.

Хуллас, ҳужжатлар йиғилиб, ерлар қонуний асосда расмийлаштирилди.    

Тадбиркор 2014 йилда Бойсун туманида ўзи учун қонуний ажратилган, раҳбарларнинг наздида ҳеч нарса битмайдиган 396,9 гектар ерга Ўзбекистон Фанлар академияси ботаника ва зоология институтининг малакали мутахассислари билан бирга коврак ўсимлиги уруғини экишни бошлади. Кейинги йили Деҳқонобод тумани ҳудудида 30 йил муддатга шартнома қилинган 400,1 гектар ер майдонига худди шундай усулда коврак экди. Шундай қилиб, 797 гектар ерда коврак ўсимлиги бўй кўрсатди.

Энди сабр билан яна 4-5 йил кутиш қолди, холос.

2018 йилнинг 20 мартида Президентнинг «Республикада каврак плантацияларини ташкил этиш ва уларнинг хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда экспорт қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  ПҚ-3617 сонли қарори эълон қилинди. Тадбиркор учун эшиклар янада кенгроқ очилди. Хориждан янги ҳамкорлар қидирди. Ахир бу маҳсулот 100 фоиз экспорт қилинади-да. 

Шу ўринда ушбу тадбиркорнинг Ўзбекистонда биринчи бўлиб коврак ўсимлигини маҳаллийлаштириш, яъни унинг сунъий плантациясини ташкил этишга киришганини алоҳида таъкидлаш лозим. Ушбу ҳолат тегишли идоралар томонидан назоратга олинган ва расмийлаштирилган.

Ниҳоят, кутилган кунлар етиб келди. Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан 24.05.2019 санасида берилган 03-03/1-2455-сонли хат асосида коврак ўсимлигининг ширасини йиғиш ишлари бошланди. Шу ўринда қайд этиш лозим, ўтган беш-олти йил оралиғида Фанлар академиясининг огоҳлантиришларига қарамай, маҳаллий аҳоли томонидан тадбиркор чегарасидан ташқарида бўлган қанчадан-қанча коврак аёвсиз пайҳон қилинди, ўсимлик деярли йўқолиш ҳолатига келиб қолди.

Тадбиркор ўтган йиллар давомида фақат кавракка кўз тутиб ўтирмади. Ваъдага вафо қилиб, Қашқадарё вилояти ҳокими З.Рўзиевнинг таклифи ҳамда Деҳқонобод тумани ҳокими З.Алиқуловнинг талабига мувофиқ «DEHQANABAD BIOGAZ» деб номланган МЧЖ шаклидаги шўъба корхона ташкил қилди. Уч йилда икки миллиард сўмдан ортиқ инвестиция жалб қилиб, 1 гектар ерда ферма, иссиқхона, қуёнчилик, беданачилик хўжалигини ташкил қилди, биогаз комплексини фойдаланишга топширди. Ўтган вақт ичида туман бюджетига юз миллион сўмга яқин солиқ ва мажбурий тўловлар амалга оширди. Оз бўлса ҳам экспорт тушумини таъминлади. Тўртта доимий ишчи ўрни яратди ҳамда 24 нафар кишини мавсумий иш билан таъминлади. Хуллас, ишчилар тадбиркордан рози...

Аммо тошкентлик «деҳқон»нинг оғзи кўкка етганда, текинхўр шериклар пайдо бўлди. «PINNACLE WORLDWIDE EXIM» МЧЖ томонидан ёлланган ишчилар «FERULA TRADING»га қонуний тегишли бўлган коврак плантацияси ҳудудига берухсат кириб, шунча йиллар давомида парваришлаб етиштирилган ковракни пайҳон қилиб, шира йиғишни одат қилди.

«Мен Деҳқонобод туман ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси, туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонасига ушбу ҳуқуқбузарлик ҳақида бир неча бор оғзаки ва ёзма мурожаат қилдим, — дейди тадбиркор Х.Ибрагимов. — Аммо қилган мурожаатларимнинг ҳеч бирига жавоб қайтарилмади. Туман ИИБ вазиятни бироз юмшатгандек бўлди, лекин фойдаси бўлмади. Ёлланган ишчиларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари кучайса кучайдики, камаймади. Камига улар менга «Тошкентингга жўна, бу ерда сенинг бизнес билан шуғулланишга ҳаққинг йўқ, кетмасанг хонавайрон қиламиз!» дея очиқчасига таҳдид кўрсата бошлади. «Тўрт-беш йил олдин қаерда эдинг, бу ерга озмунча меҳнат, маблағ сарфландими?» деган саволлар эса ҳар сафар жавобсиз қоляпти.            

Режаларим бир олам эди. «DEHQANABAD BIOGAZ»нинг биогаз техологияларини янада кенгайтириш, буни республика миқёсда ривожлантириш, шу ерда қуёш энергиясида ишловчи панеллар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи эдим. Бунинг учун ушбу йўналишда фаолият кўрсатаётган чет эл инвесторларини Деҳқонободга таклиф қилиш бўйича аниқ режаларим бор эди. Афсуски, маҳаллий аҳолининг ноқонуний ҳаракати ва Деҳқонобод тумани мутасаддиларининг лоқайдлигини кўриб, бугун қилган меҳнатим, сарфлаган маблағим, киритган инвестициямга жуда-жуда ачиниб кетяпман.

Худди ишга Тошкентдан Янгийўлга қатнагандек, Қашқадарё йўлида беш йил умрим зир югуриш билан ўтди. Вазият шундай давом этаверса корхонам билан чет эллик шериклар ўртасида имзоланган экспорт шартномасини бекор қилишга мажбур бўламан. Деҳқонбоддаги бизнесим «синади» ва иш ўринларини йўқотаман. Агар коврак плантацияларим қўштирноқ ичидаги маҳаллий «тадбиркор»лар томонидан ноқонуний ўзлаштириладиган бўлса, мени Деҳқонободда қиладиган ишим қолмайди. Бу ерда бошқа бизнес билан шуғулланишимга ҳожат ҳам йўқ».          

Шу ўринда мулоҳаза: мамлакатимиз раҳбари деярли ҳар бир учрашув ва видеоселектор йиғилишларида элим, юртим деб тиним билмаётган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, экспортни ошириш, инвестиция жалб қилишга алоҳида тўхталиб, маҳаллий ҳокимликлар олдига бу борада жиддий талаблар қўяётган бир пайтда Деҳқонобод туман ҳокимлигининг бундай хатти-ҳаракатини қандай изоҳлаш мумкин?! Аслида улар фойдаланилмаётган ерни меҳр бериб, бор маблағини сарфлаб, бугун мамлакат иқтисоди ва халқи учун фойда берадиган бир ҳудудга айлантирган, одамларни иш билан таъминлаб, фақат экспорт билан шуғулланаман деб турган тадбиркорнинг бошидан сув қуйиб ичиши керак эмасми?!

Наҳот маҳаллий мутасаддилар ҳукуматнинг бугун энг устувор ва жиддий вазифа сифатида белгилаган экспорт ва аҳоли бандлигини таъмилаш сиёсатини тўғри англамаётган, англаса-да, Президентимизнинг бу борадаги қарор ва фармонлари ижросини таъминлашда сусткашликка йўқ қўяётганини тушунмаётган бўлса?! Ёки уларни «тепа»дан доимо кимдир туртиб туриши керакми?!

Яқинда Яккабоғ тумани ҳамда Хоразмда юз берган нохуш ҳолатлар маҳаллий ҳокимликларнинг хурмача қилиқлари, яъни тадбиркор ва аҳолининг мурожаатлари эътиборга олинмай «зор қақшагани» оқибатида юзага келмадими?! Қачонгача касалнинг иситмасини яшириб яшаймиз?!

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Деҳқонобод туман мутасаддилари тошкентлик тадбиркорнинг ҳурматини жойига қўйиб, муаммосини ижобий ҳал қилиб беришига, керак бўлса, «PINNACLE WORLDWIDE EXIM» МЧЖ томонидан унга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплашда ёрдам кўрсатиши, қолаверса,  ишлайман деган тадбиркорнинг эркин фаолият юритишига зарур шарт-шароит яратиб беришига ишонгимиз келяпти... Ким, қаерда фаолият юритишдан қатъи назар, ҳамманинг мақсади битта. Аввало, ҳалол йўл билан даромад топиб, бу орқали одамларнинг корига яраш, мамлакат иқтисоди ривожига муносиб ҳисса қўшишдир.

Равшан Маҳмудов, журналист


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Ҳусановнинг финалдаги ўйини қандай баҳоланди?

Англия Лига кубогининг (Carabao Cup) ҳал қилувчи финал баҳси ўз якунига етди.

Эрон Трампнинг Ҳормуз бўғозини очиш ҳақидаги ультиматумига жавоб берди

Бу ҳақда Эрон Миллий телерадиоэшиттириш корпорацияси (IRIB) Эрон Қуролли Кучлари Бош штабига таяниб хабар бермоқда.

Гўшт нархи кескин ошмоқда

Ўзбекистонда гўшт нархи сўнгги вақтларда сезиларли қимматлашди.

Goal «Олтин тўп — 2026» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади

Goal.com портали таҳлилчилари 2026 йилда «Олтин тўп» совринини қўлга киритишга асосий даъвогарлар рейтингини тақдим этишди.

Трампнинг онаси ўғли ҳақида: "У ақлсиз..."

Трампнинг онаси Мери Анна Трамп қачонлардир ўғли ҳақида берган интервьюсидан иқтибос чоп этилди.

АҚШ разведкаси Трампни огоҳлантирган — Профессор Жон Миршаймер

Жон Миршаймернинг айтишича, АҚШ разведкаси Дональд Трампга Эрон билан уруш яхши натижа бермаслигини олдиндан айтган.

АҚШ ядровий қурол билан ҳужум қилишга қодир давлатлар рўйхатига қаерларни киритгани маълум бўлди

Бу маълумот АҚШ ҳукумати разведка ҳамжамиятининг йиллик ҳисоботида келтирилган.

Эрон Аэрокосмик кучлари қўмондони Исроилга кенг кўламли зарба берилишини эълон қилди

Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Аэрокосмик кучлари қўмондони Мажид Мусавий ижтимоий тармоқларда шундай деб ёзган.

Эрон АҚШ ультиматумига жавоб қайтарди

Агар АҚШ Эрон электр станцияларига зарба берса, Эрон Ормуз бўғозини бутунлай ёпиб қўяди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

ОАВ: Саудия Арабистони уруш сабаб АҚШга чақириқ билан чиқди

Бу ҳақда The Guardian Саудия разведка манбасига таяниб хабар берди.

Россиянинг Эронга ҳарбий ёрдами қанчалик кенг?

Россия узоқ йиллардан бери Эрон билан ҳарбий-техник ҳамкорлик қилиб келади. Бу, асосан, қурол-яроғ алмашинуви ва айрим разведка ёрдамини ўз ичига олади.

Трамп миллий фавқулодда ҳолат эълон қилди

Бу баёнот Оқ уй веб-сайтида эълон қилинди.

АҚШ Давлат котиби: "Россия қудратли ядровий давлат бўлиб қолмоқда"

Рубио бу баёнотни Францияда бўлиб ўтган G7 ташқи ишлар вазирлари учрашувидан кейин қилган.

Эрон минтақадаги АҚШ базаларига зарба берди

Бу ҳақда Khabar Fouri ахборот агентлиги ИИҚКга таяниб хабар берди.

Швеция марказий масжидида Ўзбекистондаги янгиланишлар юқори баҳоланди

Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.

АҚШ Адлия вазирлиги Мадуро ишини кенгайтиришни ўрганмоқда

АҚШ Адлия вазирлиги Венесуэла президенти Николас Мадуро иши бўйича айбланувчилар доирасини кенгайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

АҚШ Эрон бўйича барча мақсадларга эришилмаганини тан олишга чақирилди

Foreign Affairsда эълон қилинган мақолага кўра, АҚШ Эрон билан муносабатларда муросага келиши ва барча мақсадларига эриша олмаслигини тан олиши керак.

Эронда уруш бошланганидан бери юздан ортиқ “душман жосуси” ушланди — Tasnim

Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.

Трампнинг Эрон сиёсати танқид остида

The New York Times хабар беришича, Дональд Трампнинг Эронга оид сиёсати кутилган натижани бермаган.

Турк дунёси ноширлари Анқарада учрашади

Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.

Прагадаги "Россия уйига" "Молотов коктейллари" билан ҳужум қилинди

Марказ раҳбари Игор Гиренконинг сўзларига кўра, кутубхона биносига улоқтирилган олтита "Молотов коктейлидан" учтаси портламай қолган.

Тошкентда 4 кишини уриб юборган Tracker ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.

Яшиллик даражасини оширишга ҳисса қўшганларга махсус мақом берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Аббас Арагчи: АҚШ сўзлари ва ҳаракатлари қарама-қарши

Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.

Эрон биздан битим тузишни ёлвориб сўрамоқда, мен улардан буни сўраганим йўқ — АҚШ президенти

Доналд Трампнинг бошқа баёнотлари:

Тошкентда аёл кишини аёл эканлиги туфайли ишга олишмади

Мурожаатда қайд этилишича, у 2026 йил январь ойида Тошкент вилоятидаги иқтисодий соҳага оид ташкилотлардан бирига мавжуд лавозимга ишга қабул қилиш масаласи бўйича суҳбатдан ўтган, ариза ёзган ҳамда электрон шартномани имзолаган. Шундан сўнг ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқиши кутилган.

Вояга етмаган икки қиз киракашни тунаб, унинг қулоғини тишлаб олди

Ҳозирда эса ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қозоғистонда дрон қулади

Аввалроқ, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу каби дронларнинг 90 фоиздан ортиғи Россия 926-бош учиш синов маркази полигон ҳудудига тўғри келишини билдирган.

Ноқонуний олтин савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу олтин қуймасининг баҳоси 209 млн 757 минг сўмни ташкил этади.

Амударё орқали 10 кг наркотикни олиб ўтган афғонистонлик наркокуръер ушланди

Унинг ёнида бўлган 2 та қопнинг ичида эса жами 10 дона ўрамда 10 кг 354 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Россия Украинага бир суткада қарийб мингта дрон билан ҳужум уюштирди

Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.

Ҳўрмуз бўғозининг ёпилиши сабабли Европа апрел ойидаёқ ёқилғи тақчиллигини ҳис қилиши мумкин – The Guardian

Бу ҳақда Shell нефт компанияси бош директори Ваэл Саван маълум қилди, деб хабар бермоқда нашр.

Эрон АҚШнинг талабларини рад этди

Бу ҳақда “Ҳизбуллоҳ” гуруҳига алоқадор Al Mayadeen телеканали Эроннинг сиёсат ва хавфсизлик соҳасидаги расмийсига таяниб хабар берди.

Амударё орқали 10 кг гиёҳвандлик воситасини олиб ўтган афғонистонлик наркокуръер ушланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.