Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани ҳокимибошчилигида тегишли масъуллар, туман ҳудудида тадбиркорлик субъектларини, жумладан кафе ва ошхоналар фаолиятини рейд шаклида текширгани акс этган видео тарқалди ва тадбиркорлар, аксарият ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эътирозларига сабаб бўлди.
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси қонуний тадбиркорлик тарафдори ва ҳар қандай ноқонуний фаолиятни қоралайди.
Айни пайтда, тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган ҳар қандай текширувлар ҳам қонун доирасида ва белгиланган тартибга қатъий риоя қилган ҳолдаамалга оширилиши лозим.
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишлар мазкур қонунда белгиланган тартиботга қатъий риоя қилинган ҳолда назорат қилувчи органнинг қарорига биноан ваколатли мансабдор шахслар томонидангина амалга оширилиши белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, партиямиз маҳаллий давлат ҳокимияти органлари вакилларитадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш билан боғлиқ ҳатти-ҳаракатлардақонун талабларига қатъий риоя этишлари, прокуратура органлари эса, Янгийўл туманида тадбиркорлик субъектларида ўтказилган рейд текширувининг қонунларга мувофиқлиги юзасидан ҳуқуқий баҳо бериши лозим, деб ҳисоблайди.
Эстония ҳарбий-денгиз кучлари ва НАТО авиацияси Болтиқ денгизида Россия портига йўл олган Габон байроғи остидаги нефть танкерини қўлга олишга уриниш қилди. Воқеа Фин қўлтиғи сувларида юз берди.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.