Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

A A A
Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Вазирлар Маҳкамаси Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритди, деб ёзмоқда Norma.
 
Эслатиб ўтамиз, Табиий газдан фойдаланиш қоидалари Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган. Президентнинг 11.04.2018 йилдаги ПФ–5409-сон Фармони қабул қилиниши муносабати билан ва истеъмол қилинадиган табиий газ учун ўзаро ҳисоблашиш тизимини янада такомиллаштириш зарурати сабабли Қоидаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.  
 
Шартномалар янгича тузилади
 
Илгари истеъмолчи ва газ таъминоти ташкилоти газ етказиб бериш бўйича шартномани тузиш чоғида Қоидалар билан тасдиқланган шартнома (намунавий шартнома) бланкасини далил бўйича тўлдиришлари ва имзолашлари керак эди. 
 
Бунда истеъмолчи фаолиятининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда шартномага жиддий ишлов беришга тўғри келар, вазият анча мураккаблашар эди. Қўшимча битимлар тузишга тўғри келар эди. Қоидаларга киритилган ўзгартиришлар ҳисобга олинса, намунавий шартнома томонлар имзолайдиган ҳужжатни тузиш учун фақатгина бошланғич нуқта вазифасини ўтайди.
 
Бундан ташқари, энди намунавий шартнома «Ўзтрансгаз» АЖ томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Мажбурий ижро бюроси, Ўздавнефтгазинспекция ва Давлат рақобат қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади. Шартноманинг намунавий шакли Қоидалари иловалардан чиқариб ташланди. 

Хатловдан ўтказиш далолатномасини унутманг
 
Газ ҳисоблагичини алмаштириш, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, давлат қиёсловидан ўтказиш ва созлигини мониторинг қилиш учун ечиб олиш чоғида энди хатловдан ўтказиш далолатномаси тузилади. У табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборини давлат қиёсловидан ўтказиш учун ечиб олиш санасида тузилади. Маиший истеъмолчида ҳисобга олиш прибори мавжуд бўлмаганда хатловдан ўтказиш далолатномаси 3 йилда камида 1 марта тузилади.
 
Газдан фойдаланганлик учун қачон тўлиқ ҳақ тўланади?
 
Қоидаларга кўра илгари фақат ўзбошимчалик билан уланганлик далили аниқланган тақдирда тармоққа уланган газдан фойдаланиш ускунасининг бир суткада тўлиқ қувват билан 24 соат ишлаши ҳисобидан келиб чиқиб истеъмол қилинган табиий газ ҳажмларининг қиймати истеъмолчилардан ундирилиши мумкин эди. Энди ушбу амалиёт қуйидаги ҳолларда ҳам қўлланилади: 
 
а) ҳисобга олишни нотўғри кўрсатиш мақсадида ҳисобга олиш приборининг конфигурацияси ва созлигини ўзгартириш учун табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборига модем ёки бошқа алоқа воситаларининг рухсатсиз улангани аниқланганда – рухсатсиз аралашилган кундан бошлаб бутун вақт давомида (аралашиш ҳолати ва санасини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда), лекин даъво муддатидан (3 йил) кўп бўлмаган даврда; 
 
б) табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборининг хотирасидан истеъмолчининг айби билан назорат қилинадиган маълумотлар қисман ёки тўлиқ йўқотилишига йўл қўйилганда – маълумотлар йўқотилган вақтдан носозлик аниқланган вақтгача (аралашиш ҳолати ва санасини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда), вақтни (даврни) аниқлаш имкони бўлмаганда – охирги кўрик ёки Бюро ёхуд газ таъминоти ташкилоти вакили бориб кўрган вақтдан бошлаб, лекин даъво муддатидан (3 йил) кўп бўлмаган даврда;
 
в) газ истеъмоли ҳажмлари ҳисобга олиш приборининг рухсат этилган максимал ўлчов чегарасидан ортиқча бўлганда. Ушбу ҳолатда пломбаланмаган газ жиҳозларида фойдаланилган газ учун ҳисоб-китоблар охирги хатловдан ўтказиш далолатномаси тузилган кундан, хатлов далолатномаси мавжуд бўлмаганда эса – Бюро ёки газ таъминоти ташкилоти вакили томонидан охирги марта бориб кўрилган кунда амалга оширилади;
 
г) ҳисобга олиш приборини улаш тартиби ва схемаси ўзгартирилганда, прибордан ташқари визуал аниқлаб бўлмайдиган яширин йўл билан уланишлар (газ қувурлари, байпас линиялари ва бошқаларнинг яширинча монтаж қилиниши) аниқланганда – охирги хатловдан ўтказиш далолатномаси тузилган кундан, лекин даъво муддатидан (3 йил) кўп бўлмаган даврда;

д) ҳисобга олиш прибори бузилганда ёки мавжуд бўлмаганда (истеъмолчи айби билан), пломбалар узилганда ва визуал аниқланадиган табиий газнинг ҳақиқий истеъмоли кўрсаткичларини камайтириш мақсадидаги бошқа қоидабузарликларда (жумладан, ҳисобга олиш приборидан ташқари ёки ундан олдин газ қувурлари ва байпас линиялари уланганда) – 1 ҳисоб-китоб давридан (ой) кўп бўлмаган вақтда;
 
е) истеъмолчи томонидан газлаштириш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилмасдан газдан фойдаланиш бўйича қўшимча ускуна ўрнатилганда – 1 ҳисоб-китоб давридан (ой) кўп бўлмаган вақтда.
 
Бунда қоидабузарлик тўғрисидаги далолатномага мувофиқ амалга оширилган қайта ҳисоб-китоб ҳажми ва суммаси Қоидалар бузилиши билан боғлиқ зарарни ҳисоблаш учун асос ҳисобланади.
 
Ҳужжат 22.10.2018 йилдан кучга кирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Кореяда вафот этган ўзбекистонлик қиз ҳақида расмий баёнот берилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.

Chess.com Open-2026 онлайн турнири. Синдаров мусобақани тарк этди, Абдусатторов ЖЧ йўлланмаси учун курашни давом эттиради

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров дунёнинг энг йирик онлайн шахмат турнирларидан бири — Chess.com Open 2026 мусобақасида иштирок этди.

Zo'r TV бугун «Барселона» ва «Манчестер Сити» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади

Zo'r TV телеканали бугун — 2026 йил 25-апрель, шанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.

Гвардиола ҳимоячисининг ўйинидан ҳайратда: «У дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланмоқда»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Матеус Нунеснинг янги позициядаги ҳаракатларига юқори баҳо берди.

Пеп Гвардиола терма жамоани қабул қилиб олишга тайёр

Хосеп Гвардиола аввалроқ фаолиятининг қайсидир босқичида миллий терма жамоада ишлаш истаги борлигини айтган эди.

Эксперт Ҳусановни “Реал” юлдузидан юқори баҳолади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов айни пайтда фаолиятидаги сезиларли ўсишни намойиш қилмоқда.

Даҳшат! Ҳоким иши: пора ишими ёки сценарий?

У 60 минг АҚШ доллари миқдорида пора олишда ҳам айбланмоқда.

Самарқандда икки нафар қиз васийси томонидан жисмоний ва руҳий зўравонликка учради

Болаларга етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертиза тайинланган.

Абдуқодир Ҳусанов «Бернли»га қарши қандай ўйнади? (видео)

«Шаҳарликлар»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган баҳсда ўзбекистонлик ҳимоячи майдондаги энг фаол ўйинчилардан бири бўлди.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Гвардиоланинг режалари бузилиб кетди

АПЛ тақвимидаги ўзгаришлар «Манчестер Сити»нинг ғазабини қўзитиб юборди.

Франция президенти «ПСЖ» – «Бавария» учрашувининг аниқ ҳисобини айтди

Бугун, 28 апрель куни «ПСЖ» Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида ўз майдонида Мюнхеннинг «Бавария» жамоасини қабул қилади.

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси собиқ раиси Қамчибек Ташиев давлат тўнтаришига уринишда айбланди

Айблов тафсилотлари ва тергов жараёни расман ошкор этилмаяпти. Манбаларга кўра, иш “75 мактуб” деб аталган мурожаат билан боғлиқ.

Макрон ва Шольц Зеленскийни таслим бўлишга чақирди

Китобда ёзилишича, Зеленский Моравецкийга Шольц ва Макрон унга мунтазам қўнғироқ қилаётганини айтган.

Парижда "отишма": "ПСЖ" "Бавария"ни енгди (видео)

Учрашув Париждаги «Парк де Пренс» стадионида бўлиб ўтди.

“Ғарбий Европа Зеленскийнинг “ядровий шантажи” қурбонига айланиши мумкин”

РФ ТИВ вакили Мария Захарова Украин режими раҳбарининг ядро қуроли ҳақидаги баёнотларига муносабат билдирди.

Пентагон: АҚШ Эронга қарши операцияга 25 млрд доллар сарфлади

Бу ҳақда Пентагон вакили Жюль Хёрст маълум қилди.

Украина дронлари Перм ўлкаси ва Оренбург вилоятига ҳужум қилди

Маълумотларга кўра, Орск шаҳридаги "Орскнефтеоргсинтез" нефтни қайта ишлаш заводига ҳам ҳужум қилинган.

14 ёшли қизга шилқимлик қилган ППХ ходими ишдан олинди. ИИВ ҳолатни текширмоқда

Қизнинг акаси автомобилнинг давлат рақами 10 R077MB бўлганини, рулда эса ППХ ходими ўтирганини айтган.

Европа Иттифоқи Украинадаги можарони чўзмоқда, Россия эса кучаймоқда

Бу фикрни британлик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркурис YouTube’даги чиқишида билдирди.

Зироат Мирзиёева Хиванинг янги яшил жамоат маконини барпо этишда иштирок этди

Яқин-яқингача бўш турган қарийб 8 гектарлик майдонга ҳудуднинг табиий-иқлим шароитидан келиб чиқиб танланган 3 минг тупдан ортиқ дарахт ва ўсимлик кўчатлари ўтқазилмоқда.

Тошкентда юк поезди 22 ёшли йигитни уриб юборди

Машинист темир йўлдаги одамни тахминан 500 метр масофадан пайқаган, бироқ поездни тўхтатишга улгурмаган.

Андижонда “Ҳаж” зиёратига юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди

Тезкор тадбирда, у олдиндан 9 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

NАТО саммитлари қисқарадими? Иттифоқ ичидаги зиддиятлар ортида янги режа

Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар берди.

Исроил Ливанда ҳужумларни кучайтирди: “Ҳизбуллоҳ” объектлари йўқ қилинмоқда

Исроил армияси Ливан жанубидаги амалиётларини давом эттириб, “Ҳизбуллоҳ” позицияларига навбатдаги зарбалар берди.

Словакия ЕИга қарши: Россия газига тақиқ устидан судга шикоят қилди

Бу ҳақда мамлакат Адлия вазирлиги маълум қилди.

Ҳиндистонда бортида 232 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди

Swiss Airlines авиакомпанияси воқеа ҳақида хабардорлигини, ҳозирда двигатель ишдан чиқиши ва ёнғин сабаблари текширилишини маълум қилди.

Москвада қор ёғиши оқибатида дарахтлар қулади, Внуковода эса рейслар бекор қилинди

Москва вилоятининг Дубна ва Домодедово шаҳарларида қор ёғиши ва дарахтлар қулаши оқибатида электр таъминоти қисман узилди.

Қўқонда дўконда ёнғин чиқди

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғиндан дўконнинг 400 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Сув учун жанжал: Африкада 42 киши ҳалок бўлди

Бу ҳудудда сув, ер ва чорва моллари учун жамоалар ўртасидаги тўқнашувлар тез-тез содир бўлиб туради.

Тошкент халқаро аэропортида 4 нафар қизларни Дубай шаҳрига олиб кетаётган аёл ушланди

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, бу турдаги жиноятлар учун 5 йилдан 10 йил муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Андижонда аттракцион қулаб, 7 киши жароҳатланди

Бироқ, тасдиқланмаган манбаларга кўра, ҳодиса натижасида камида 7 киши жароҳатланган.

Малидаги ҳарбий базаларга қуролли ҳужумлар уюштирилди

​Кузатувчилар буни сўнгги йиллардаги энг йирик ва мувофиқлаштирилган амалиёт сифатида баҳоламоқда

Андижонда ҳажга юбориш эвазига 18 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

Фуқаро ҳаж зиёрати учун Саудия Арабистонига юборишини айтиб, келишилган пулдан 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВВ мансабдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мансабдор шахс ноқонуний ҳаракатларини давом эттириб, масъулияти чекланган жамият раҳбаридан қолган 39 минг АҚШ долларини ҳам беришини сўраган.